Жаҳон | 08:03 / 30.12.2022
8514
2 дақиқада ўқилади

UnionPay Россия банклари карталари бўйича нақд пул ечиб олишга лимит жорий қилди

Россия банклари томонидан чиқарилган UnionPay карталари билан банкоматда мавжуд нақд пул миқдори кунига 50 000 юань билан чекланган.

Фото: Reuters

Хитойнинг UnionPay тўлов тизими Россия банклари томонидан чиқарилган карталар ёрдамида Россиядан ташқарида нақд пул ечиб олишга чекловлар киритди. Бу ҳақда 29 декабрь, пайшанба куни "Приморье" банки маълум қилди.

Банк матбуот хизмати маълумотларига кўра, бир кун ичида ечиб олиш мумкин бўлган нақд пулнинг максимал миқдори 50 000 юань билан чекланган (қайта ҳисобда: Россия Марказий банкининг 29 декабрдаги курси бўйича 507,3 минг рубль) ёки бошқа валютадаги эквиваленти. Йил давомида 500 000 юангача (5,1 миллион рубль) ечиб олиш мумкин. «Агар банкоматлардан белгиланган лимитдан ортиқ нақд пул ечиб олиш зарурати туғилса, банк тарифлари бўйича қўшимча UnionPay картасини чиқаришни тавсия қиламиз», — дейилади хабарда.

UnionPay тўлов тизимининг веб-сайтида кўрсатилгандек, у билан ишлайдиган карталар Россияда "Банк Русский Стандарт", "МТС-Банк", "Россельхозбанк", Банк ГПБ АО, банк "Солидарность", "Банк Санкт-Петербург", банк "ВБРР", "Примсоцбанк", "Приморье", банк "Зенит" ва "Почта банк" томонидан чиқарилган.

Шу билан бирга, ушбу банклар билан боғланган Россия оммавий ахборот воситаларининг маълумотларига кўра, уларнинг ҳаммаси ҳам чекловлар киритилганлиги ҳақида билишмайди.

Мавзуга оид