Ўзбекистон | 12:23 / 03.01.2023
3918
1 дақиқада ўқилади

Иқтисодиётдаги қонунбузарликларни аниқлашда космик суратлардан фойдаланилади

Иқтисодиётдаги қонунбузарликларни аниқлашда космик суратлардан фойдаланиш жорий қилинади. Бу ҳақда Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги бошқарма бошлиғи Шоҳрух Насруллаев маълум қилди.

“Космик тармоқни янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент қарори билан “Ўзбеккосмос” агентлигига қўшимча вазифалар юкланди.

Улар қуйидагича:

  • космик суратларни қайта ишлаш ва таҳлил қилиш орқали иқтисодиёт соҳаларида қонунбузарлик ҳолатларини аниқлаш;
  • давлат космик мониторингини амалга ошириш бўйича дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш; 
  • тегишли вазирлик ва идоралар томонидан амалга ошириладиган мониторинг жараёнларида космик технологияларни қўллаш бўйича таклифларни тайёрлаш;
  • соҳаларда вазирлик ва идоралар томонидан космик технологияларни қўллаш даражасини мониторинг қилиш ва уларнинг жорий этилишини жадаллаштириш.
Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид