Twitter сиёсий рекламаларга тақиқни бекор қилди
Сиёсий рекламага қўйилган тақиқнинг бекор қилиниши унинг «муҳим мавзуларнинг жамоатчилик муҳокамасига ҳисса қўшиши» билан изоҳланади. Twitter бу тақиқни 2019 йилда жорий қилган.
Twitter 2019 йилда худди шу номдаги ижтимоий тармоқда сиёсий рекламаларга қўйилган тақиқни бекор қилади, деб хабар берди Twitter'нинг ишонч ва хавфсизлик бўлими раҳбари Элла Ирвин 4 январь, чоршанба куни Reuters агентлигига.
«Биз контекстли реклама муҳим мавзуларнинг жамоатчилик муҳокамасига ҳисса қўшишига ишонамиз. Бугун биз Қўшма Штатларда контекстли реклама бўйича сиёсатимизни юмшатамиз. Шунингдек, яқин ҳафталарда рухсат берилган сиёсий рекламани кенгайтиришни режалаштирмоқдамиз», - дейилади Twitter хабарида.
Эндиликда ижтимоий тармоқ ўз реклама сиёсатини телевидение ва бошқа оммавий ахборот воситалари томонидан амал қиладиган қоидаларга мувофиқлаштиришни режалаштирмоқда, деб хабар берди компания. «Сиёсатдаги барча ўзгаришларда бўлгани каби, биз аввало контентни кўриб чиқиш ва тасдиқлашга бўлган ёндашувимиз Twitter'даги одамларни ҳимоя қилишига ишонч ҳосил қиламиз. Бу иш давом этар экан, батафсилроқ маълумотларни тақдим этиб борамиз», — дея ваъда қилди Twitter.
Элла Ирвин тақиқ олиб ташланадиган рекламалар орасида иқлим ўзгариши, ҳукумат дастурлари, аҳоли ва сайловчиларни рўйхатга олиш ҳақидаги рекламаларни айтиб ўтди.
2019 йил октябр ойида компаниянинг ўша пайтдаги раҳбари Жек Дорси ижтимоий тармоқ энди сиёсий рекламаларни эълон қилмаслигини маълум қилди. «Биз сиёсий хабарлар уларни тинглашга лойиқ деб ҳисоблаймиз, буни пулга олиш нотўғри», деб тушунтирди Дорси. «Гап сўз эркинлиги ҳақида эмас. Гап пул эвазига эшитиш ҳақида кетяпти», - дея таъкидлади у.
2022 йил октябр ойида компанияни тадбиркор Илон Маск сотиб олди ва у ижтимоий тармоқ сиёсатидаги кенг кўламли ўзгаришларни эълон қилди. «Twitter'ни қўлга киритишимга сабаб - цивилизация келажаги учун кенг кўламли фикрларни соғлом, зўравонликка мурожаат қилмасдан муҳокама қилиш мумкин бўлган умумий рақамли платформага эга бўлиш муҳим», — деди Маск.
Мавзуга оид
21:02 / 05.11.2024
Халқ табобати соҳасидаги ноқонуний фаолиятга чекловлар жорий қилинди
17:06 / 14.09.2024
Букмекерлик компаниясининг логотипидан фойдаланган реклама агентлиги жаримага тортилди
20:34 / 31.08.2024
“Аввало ўзбек тилида ёзилсин” — Бухорода реклама баннерлари ва лавҳалар нега олиб ташланяпти?
23:47 / 14.08.2024