Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда табиий фанлар йўналишида энг кўп илмий тадқиқот ишлари амалга оширилди
Қайси соҳада энг кўп илмий тадқиқот ишлари амалга оширилгани тўғрисида маълумот берилди.
2022 йилнинг 1 январь ҳолатига мамлакатда илмий тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишланмаларини бажарган тадқиқотчи-мутахассислар сони 30,3 минг нафарни ташкил этган.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, соҳалар бўйича илмий тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишланмаларини бажарган тадқиқотчи-мутахассислар сони энг кўп табиий фанлар йўналишида қайд этилди – 9,3 минг нафар.
Ундан кейинги ўринлардан илмий тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишланмаларини бажарган тадқиқотчи-мутахассислар сони мос равишда 5,8 минг нафар ҳамда 4,8 минг нафарни ташкил қилган ижтимоий фанлар ва техника фанлари жой олди.
Ушбу кўрсаткич қолган йўналишларда қуйидагича кўриниш олди:
- тиббиёт фанлари – 4,6 минг нафар;
- гуманитар фанлар – 4,4 минг нафар;
- қишлоқ хўжалиги фанлари – 1,4 минг нафар.
Мавзуга оид
10:51 / 20.03.2026
Энг бахтли мамлакатлар маълум қилинди
02:09 / 09.03.2026
Тадқиқот: ўсмирлар тобора камроқ ухламоқда
07:23 / 07.02.2026
Рейтинг: тадқиқот ва ишланмаларга энг кўп пул сарфлайдиган давлатлар
22:17 / 23.01.2026