Ўзбекистонда «Док-1 Макс» препаратини қабул қилиш оқибатида болалар ҳаётдан кўз юмгани билан боғлиқ фожиа Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ва фармацевтика соҳасида муаммоларни яққол кўрсатди. «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати фақатгина барча томонларнинг саъй-ҳаракатларини бирлаштириш орқалигина келгусида бундай ҳолатларнинг олдини олиш мумкинлигини билдирди ва бу борада бир неча таклифлар билан чиқди.

Биринчидан, дори воситаларини назоратсиз қўллаш амалиётини тўлиқ қайта кўриб чиқиш зарур, деб ҳисоблаймиз. Чунки биз қайси дорини ичиш бўйича кўпинча шифокор билан эмас, дорихона сотувчилари билан маслаҳатлашамиз. Кўплаб дори воситаларини шифокор рецептисиз осонгина аптекадан харид қилишимиз мумкин ва бу дорилардан нотўғри фойдаланиш хавфини яратмоқда.

Турли мамлакатларда ўтказилган тадқиқотлар шуни кўрсатмоқдаки, шифохоналарга ётқизилган беморларнинг ўртача 10-20 фоизида дорилар ножўя таъсир қилганлик ҳолати кузатилади, қизиғи, ривожланаётган мамлакатларда бу кўрсаткич икки баравар юқорини ташкил қилади.

2008—2018 йилларда Ўзбекистонда дори воситалари билан ўзини ўзи даволаш натижасида соғлиқнинг ёмонлашганлиги билан боғлиқ 2 300 та ҳолат рўйхатга олинган.

Шунинг учун, аввало, оммавий ахборот воситаларида дориларнинг бевосита рекламасига чекловлар жорий этиш зарур, деб ҳисоблаймиз. Хусусан, дори воситалари рекламасини фақат Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси рухсати билан амалга ошириш. Келгусида ОАВда дориларининг бевосита рекламасини тақиқлаш имкониятини кўриб чиқиш. Шу мақсадда Туркия, Швейцария, Канада каби мамлакатларнинг бу борадаги тажрибасини ўрганиш.

ЖССТ маълумотларига кўра, дори воситаларини назоратсиз қўллаш ва ўзини ўзи даволаш даражасининг ошиши айнан реклама билан боғлиқдир. Бундай даволаниш натижасидаги ўлим ҳолатлари жароҳатлар, қон айланиш касалликлари, онкологик ва пулмонологик касалликлардан кейин 5-ўринда туради. Албатта, истеъмолчилар дори-дармонларни қўллашдан келиб чиқадиган ножўя таъсирлар, уларнинг мувофиқлиги ва организмнинг индивидуал реакцияси хавфини баҳолай олмайди.

Ҳақиқатан биз дори-дармонларга оддий истеъмол товари сифатида қараймиз ва бу – вазиятни янада оғирлаштиради. Шунинг учун мазкур масала ҳар 100 минг аҳолига ўртача 25—27 та дорихона тўғри келадиган Ўзбекистон учун долзарбдир.

Иккинчидан