«Юксалиш» мактабларда ўқиш бошланишини кейинги ҳафтага қолдиришга чақирди
Ҳаракат раҳбари Бобур Бекмуродов ҳудудларда мактабгача ва мактаб таълими муассасаларида иситиш тизимлари тўлақонли йўлга қўйилмаганига эътибор қаратган.
«Юксалиш» умуммиллий ҳаракати раиси Бобур Бекмуродов ўз саҳифаси орқали ташкилотларни мактабларда ўқиш жараёнларини тиклаш қарорини қайта кўриб чиқишга чақирди.
«Биз маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва таълим жараёнларига масъул ҳудудий идораларни мактабгача ва мактаб таълими муассасаларида ўқиш жараёнларини кейинги ҳафтадан бошлаш масаласини кўриб чиқишга чақирамиз.
Аввало, аномал совуқ ва ёғингарчилик шароитида ўқувчиларнинг таълим муассасасига етиб келиши кескин қийинлашади. Айрим қишлоқларда болалар бир неча километр пиёда юриб мактабга қатнашини инобатга олиш зарур.
Қолаверса, мурожаатларга кўра, қатор ҳудудларда мактабгача ва мактаб таълими муассасаларида иситиш тизимлари тўлақонли йўлга қўйилмаган.
Ўқишни бошлашнинг аниқ муддатини белгилаш қарори нафақат таълим муассасалари маъмурияти, балки ота-оналар ва педагогик таркиб билан маслаҳатлашган ҳолда қабул қилиниши лозим», дея ёзган у.
- Эслатиб ўтамиз, январ ойи бошида Ўзбекистондаги таълим ташкилотларида аномал совуқ сабаб қишки таътил 18 январгача узайтирилганди.
- 10 январ куни Олий таълим вазирлиги 11 январдан университет, техникум, коллеж ва лицейларда дарслар бошланишини эълон қилди. Шунингдек, Андижон ва Хоразм вилоятларидаги таълим муассасаларида, жумладан мактабларда ҳам 11 январдан ўқув жараёнлари бошланиши маълум қилинди.
Мавзуга оид
10:25 / 12.12.2024
Мактабларда қишки таътил 29 декабрдан бошланади
13:28 / 10.12.2024
Uzbekistan Airways талабалар учун чипталарга чегирма эълон қилди
16:10 / 03.12.2024
Қайси депутат қандай овоз бергани очиқ бўлиши керак — Бобур Бекмуродов
21:04 / 02.12.2024