Давлат статистика қўмитаси маълумотига кўра, пойабзал импорти ҳажми ўтган йилнинг шу давридагига нисбатан 39,2 минг жуфтга ошган.

Ўтган йилнинг 11 ойи мобайнида Ўзбекистонга Хитойдан – 2,6 миллион жуфт, Туркиядан – 1,1 миллион, Россиядан – 50,7 минг, Въетнамдан – 43,6 минг, Индонезиядан – 18,5 минг, Италиядан – 14,6 минг, Чехиядан – 7,6 минг ва Ҳиндистондан – 6,6 минг жуфт пойабзал импорт қилинган.