Ўзбекистон | 08:01 / 16.01.2023
7348
2 дақиқада ўқилади

Айрим ҳудудларда бюджет ташкилотлари ходимларига ҳар ойлик устама тўланади

Фото: Kun.uz

Вазирлар Маҳкамасининг «Учқудуқ, Зарафшон, Нуробод шаҳарлари ва Конимех туманининг Зафаробод шаҳарчасида бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларига муайян давр ишлаганлик учун ҳар ойда устама тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Қарор лойиҳаси билан Учқудуқ, Зарафшон, Нуробод шаҳарлари ва Зафаробод шаҳарчасида бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларига муайян давр ишлаганлик учун ҳар ойда устама тўлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланади. Лойиҳа иловаси 4 та боб, 13 банддан иборат.

Лойиҳа иловасида:

  • муайян давр ишлаганлик учун тўланадиган ойлик устама миқдори;
  • ойлик устамаларни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи иш стажи;
  • ойлик устамаларни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби белгиланади.

Муайян давр ишлаганлик учун тўланадиган ойлик устама миқдори ойлик тариф ставкасининг ёки лавозим маошининг улушида белгиланади. 

Ходимларнинг бюджет ташкилотларида ишлаган иш стажи бўйича қуйидаги миқдорда ойлик устамалар тўланиши белгиланмоқда: 3 йилгача - 0,2; 3 йилдан 5 йилгача - 0,5; 5 йилдан ортиқ - 0,75.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид