Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Президент энергетика вазири ўринбосарини ишдан олди, бошқа масъулларга синов муддати берилди
«Ҳудудий электр тармоқлари», «Ўзтрансгаз» ва «Ўзбекнефтгаз» раҳбарлари ҳам лавозимидан озод этилиб, уларга вазифасини бажарувчи лавозимида 3 ой синов муддати белгиланди.

Фото: Президент матбуот хизмати
Энергия ресурслари таъминоти юзасидан йиғилишда президент республиканинг қолган ҳудудларида ҳам аҳвол ёмонлигини танқид қилди.
«Бугунги кунда барча даражадаги раҳбарларнинг энг катта вазифаси – электр ва газ тармоқларининг узлуксиз ишлашини таъминлаб бериш. Лекин тегишли соҳалар мутасаддилари буни уддалай олмаяпти», дейилади президент матбуот хизмати хабарида.
Энергетика вазири ўринбосари Шерзод Хўжаев лавозимидан озод этилди.
«Ҳудудий электр тармоқлари» раҳбари Улуғбек Мустафоев, «Ўзтрансгаз» раҳбари Беҳзод Норматов ва «Ўзбекнефтгаз» раҳбари Меҳриддин Абдуллаев ҳам лавозимидан озод этилиб, уларга вазифасини бажарувчи лавозимида 3 ой синов муддати белгиланди.
«Иссиқлик электр станциялари» АЖ раиси Фарҳод Абдураҳмонов лавозимидан озод этилган.
«Агар тармоқ корхоналарининг айрим молиявий масалалари вақтида ечиб берилганда, даромадларининг бир қисми инвестиция қилиниб, тармоқларни янгилашга йўналтирганда вазият бунчалик оғир бўлмас эди», деб таъкидланди йиғилишда.
Бу масалада ҳам масъуллар эътиборсизлик қилгани танқид қилинди.
Энди бутунлай бошқача тизим бўлиши – стратегик корхоналар Стратегик ислоҳотлар агентлигига ўтказилиши белгиланди.
Зангиота, Тошкент, Булоқбоши, Хўжаобод, Учқўрғон, Косон, Кармана, Қамаши, Шофиркон, Хўжайли, Денов, Шароф Рашидов, Пастдарғом, Фарғона, Пахтабод, Ҳазорасп туманлари ҳамда Самарқанд, Наманган, Фарғона, Гулистон, Чирчиқ шаҳарлари ҳокимлари масъулиятни ҳис қилмасдан, бир ой олдинги совуқ кунлардан ҳеч қандай хулоса чиқармагани кўрсатиб ўтилди.
Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев қатъий огоҳлантирилди, Чирчиқ шаҳар ҳокимига «ҳайфсан» берилди.
Тавсия этамиз
Германияга ишга юбориш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати аниқланди
Жамият | 15:33 / 23.07.2025
Ўзбекистонда iPhone нархлари қимматлашди. Нега?
Иқтисодиёт | 21:38 / 22.07.2025
Тошкентда беморга шилқимлик қилган шифокор 5 суткага қамалди
Жамият | 15:28 / 22.07.2025
Таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган оздирувчи қаҳвалар савдосига чек қўйилди
Жамият | 09:27 / 22.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Малдив – ҳалол дам олиш учун идеал танлов
Жамият | 19:00 / 25.07.2025
-
Яккасарой туманидаги ёнғинда еттита арча дарахти ёниб кетди
Ўзбекистон | 15:11
-
Porscheʼнинг автобизнесдан фойдаси иккинчи чоракда 91 фоизга камайди
Авто | 15:07
-
Битирувчиларни техникумга қабул қилиш муддати 10 августга қадар узайтирилди
Таълим | 14:55
Мавзуга оид

09:32 / 26.03.2025
Кремл ҳужум қилинмайдиган энергетика объектларини маълум қилди

18:04 / 25.03.2025
АЭСда ишлаб чиқариладиган электр энергиясининг нархи қанча бўлади?

14:01 / 25.03.2025
Ўзбекистон яна нетто газ экспортчисига айланди

21:33 / 24.03.2025