Ўзбекистон | 14:23 / 16.01.2023
17276
1 дақиқада ўқилади

Сирдарёда икки қаватли уйда газ портлади, икки киши ҳалок бўлди

Ходиса оқибатида иккита хонадон вайрон бўлган.

Сирдарё вилояти Ховос тумани “Қаҳрамон” МФЙда икки қаватли уйда газ-ҳаво аралашмаси портлаган. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар бермоқда.

Ҳодиса 2023 йил 15 январь куни соат 14:50да Ховос тумани “Қаҳрамон” МФЙ Қаҳрамон кўчасида жойлашган 7-сонли кўп қаватли уйда содир бўлган.

Портлаш оқибатида, иккита хонадоннинг қурилиш конструкциясига шикаст етган. Ҳодисада икки киши тан жароҳатлари олиб ҳалок бўлган. Бир киши шифохонага ётқизилган.

Қайд этилишича, ҳодиса содир бўлгандан сўнг воқеа жойига вилоят рахбарлари ва ФВБ бўлинмалари етиб борган.

Ғайрат Йўлдошев
Тайёрлаган Ғайрат Йўлдошев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид