Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Европарламент спикери Россиянинг Днипродаги ҳужумини қотиллик деб атади
«Биз турар жой бинолари палапартиш ҳужум объектига айланганини, аёллар ва болалар қандай ўлдирилганини кўрдик. Днипродан олинган кадрлар уларни кўрган ҳар бир инсон хотирасида абадий қолади», - дейди Роберта Мецола.
Европарламент спикери Роберта Мецола 16 январь, душанба куни январдаги сессияни Россиянинг Днипрога ракета ҳужуми ҳақидаги баёноти билан очди. «Россиянинг Украинага палапартиш ҳужумлари давом этмоқда: турар жой бинолари уларнинг нишонига айланганини, аёллар ва болалар қандай ўлдирилганини кўрдик. Днипродан олинган кадрлар уларни кўрган ҳар бир инсон хотирасида абадий қолади», деди у.
Украина халқининг жасорати ва матонати ҳамма учун ўрнак бўлиши керак, деди Мецола Страсбургда европалик депутатлар олдида. «Украина халқи дунёга кучлилар ҳар доим ҳам ҳақ эмаслигини ва террор Украина руҳини бузмаслигини кўрсатди», деб таъкидлади Европа парламенти спикери. Унинг сўзларига кўра, Европа Иттифоқи Украинага зарур бўлган вақтгача сиёсий, гуманитар, ҳарбий ва молиявий ёрдам кўрсатишда давом этади.
Европарламент томонидан маъқулланган Европа Иттифоқининг 18 миллиард евролик макромолиявий ёрдами шу ҳафтада тақдим этила бошлайди, деди Роберта Мецола. У, шунингдек, Европа Иттифоқи қонун чиқарувчи органи томонидан бошланган Украинани генераторлар билан таъминлаш бўйича бутун Европада амалда бўлган дастурни эслади.
Аввалроқ Европа Иттифоқига раислик қилувчи Швеция ва Еврокомиссия расмийси Днипрога қилинган ракета ҳужумини ҳарбий жиноят деб атади ва айбдорлар жазосиз қолмаслигига ишонтирди.
14 январь куни Россиянинг Днипрошаҳрига ракета ҳужуми оқибатида 40 киши, жумладан, уч бола ҳалок бўлди. Камида 75 киши жароҳатланган. Ҳаммаси бўлиб, юздан ортиқ одам тирик қолди, 39 киши Россия ракетаси урилган тўққиз қаватли турар жой вайроналари остидан қутқарилди. Қутқарув ишлари давом этмоқда, деб хабар берди шаҳар расмийлари.
Мавзуга оид
16:47 / 16.04.2026
Россия Украина бўйлаб ёпирилма зарба берди – фотолар
09:51 / 10.03.2026
Днипрода Россия зарбаси оқибатида саккизта кўп қаватли уй зарар кўрди
14:59 / 08.01.2026
Днипрода Россия дронлари ҳужумида етти киши жабрланди
11:10 / 06.01.2026