Президент фармони билан, вазирлик ва идораларнинг ягона рўйхати тасдиқланди.
Ҳукуматга бўйсунадиган мустақил вазирлик ва идоралар сони жами 26 та этиб белгиланмоқда (улар таркибига кирган барча қўмиталар, агентликлар ва инспекциялар билан бирга жами 69 та), шу жумладан:
- вазирликлар – 21 та;
- қўмиталар – 12 та, шундан 2 таси мустақил мақомга эга;
- агентликлар – 25 та, шундан 3 таси мустақил мақомга эга;
- инспекциялар – 11 та.
Шунингдек, вазирлик ва идораларнинг ўзбек ва рус тилларидаги қисқартма номлари тасдиқланиб, уларни йиғилиш ва видеоселектор баёнлари, хизмат ёзишмалари, таҳлилий материалларда кўрсатиш мумкин бўлади.
Фармонга асосан, вазирлик ва идораларнинг марказий аппаратлари ва ҳудудий бўлинмаларининг тузилмаларини шакллантириш бўйича ягона талаблар тасдиқланмоқда.
Унга кўра, вазирлик ва идораларнинг марказий аппаратларида:
а) таркибий бўлинмалар фақат 4 та шаклдан иборат бўлади (департамент 20+; бошқарма 7-19; бўлим 2-6; мутахассислар 1). Бунда, вазирликлар ҳузуридаги қўмиталар, агентликлар ва инспекцияларда департамент шаклида таркибий тузилма ташкил қилинмайди;
Амалда: 10 дан зиёд шакллар мавжуд (департамент, бош бошқарма, бошқарма, бўлим, шўъба, хизмат, бюро, гуруҳ ва бошқалар);
б) раҳбар ходимлар (раҳбар, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари, ёрдамчиси, департамент, бошқарма, бўлим бошлиқлари ва ўринбосарлари) ва















