Ўзбекистон | 12:08 / 27.01.2023
9560
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда саримсоқнинг янги нави патентланди

Fruchtportal.de янги мева ва сабзавотлар халқаро савдоси онлайн-журналида «Ўзбекистонда саримсоқнинг янги нави патентланди» сарлавҳали мақола жойлаштирилди, деб хабар бермоқда «Дунё».

Фото: Getty Images

Нашрда 2022 йилда Ўзбекистон сабзавот, полиз экинлари ва картошка илмий тадқиқот институти олимлари саримсоқнинг бошқа навларга қараганда тезроқ пишадиган «Жануб» номли янги навини патентлагани ҳақидаги маълумот ўқувчилар эътиборига ҳавола қилинган.

«Янги навнинг асосий афзалликларидан бири шундаки, унинг пишиб етиш муддати нисбатан қисқа: 200-215 кун. Қолаверса, янги нав ҳосилдор бўлиб, 13 бошли йирик саримсоқ қилади ва сифати замонавий бозор талабларига тўлиқ мос келади. Ташиш ва сақлаш муддати жиҳатидан янги нав яхши сифатларга эга», дея  «Жануб» нави ихтирочиси, сабзавот, Полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти илмий ходими Баҳодир Саломовнинг сўзларидан иқтибос келтиради манба.

Мақолада таъкидланишича, агар нав сентябрь ойининг биринчи ўн кунлигида қишки саримсоқ каби экилган бўлса, уни кейинги йил март ойининг учинчи ўн кунлиги - апрель ойининг биринчи ўн кунлигида йиғиб олиш мумкин. 

«Яъни янги навнинг ҳосили бошқа навларга қараганда 20-25 кун олдин тайёр бўлади. Бу ўзбекистонлик экспортчиларга янги саримсоқ ҳосили билан одатдагидан деярли бир ой олдин ташқи бозорга чиқиш имконини беради», деб ёзади Fruchtportal экспертлари.

Мавзуга оид