Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қорақалпоғистонда туман солиқ идораси ошхонасида содир бўлган портлашда бир киши ҳалок бўлди
Яна икки киши тан жароҳатлари олиб шифохонага ётқизилган.
Фото: KUN.UZ
Қорақалпоғистон Республикаси Хўжайли туманида содир бўлган портлашда бир киши ҳалок бўлган, яна икки киши тан жароҳатлари олиб шифохонага ётқизилган.
Қорақалпоғистон ИИВ ахборот хизматининг хабар беришича, ҳодиса 2023 йил 25 январ куни Хўжайли туман давлат солиқ инспекцияси қошидаги ошхонада содир бўлган.
Ҳодиса оқибатида бир киши оғир тан жароҳатлари олиб ҳодиса юз берган жойда ҳалок бўлган. Яна икки киши тан жароҳати олиб, Хўжайли тумани тиббиёт бирлашмасига жойлаштирилган.
Қайд этилишича, ҳолат юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан жиноят иши қўзғатилган.
Мавзуга оид
15:30 / 06.12.2025
Когонда цехда чақнаш рўй берди, 4 киши ҳалок бўлди
09:50 / 05.12.2025
Гулистондаги портлашдан сўнг 3 киши қамоққа олинди
18:29 / 04.12.2025
Гулистондаги портлашда ҳалок бўлганлар оиласига 100 млн сўмдан берилади
21:40 / 03.12.2025