Ўзбекистон – 2022 йилнинг энг яхши шахмат мамлакати деб топилди
Ўзбекистонлик шахматчиларнинг сўнгги бир йил давомида халқаро ареналардаги сенсацион ғалабалари ортидан Ўзбекистон – йилнинг энг яхши шахмат мамлакати деб эътироф этилди.

Фото: Maaike Brink
Хусусан, ўтган икки ҳафта давомида Нидерландияда ўтказилган «Tata Steel Chess-2023» халқаро турнирининг «Masters» тоифасида Ўзбекистон миллий жамоаси аъзоларидан Нодирбек Абдусатторов 5-турдан буён пешқадамликни ҳеч кимга бермай, сўнгги турдаги ягона мағлубияти сабабли якунда 2-ўринни эгаллаган бўлса, «Challengers» таснифида ўзбекистонлик яна бир шахматчи Жавоҳир Синдоров 3-ўринни эгаллади.
Нидерландиядаги халқаро турнир якунида Нодирбек Абдусатторов ва Жавоҳир Синдоров йилнинг энг яхши шахмат мамлакатига топшириладиган «Tour D'or» - «Олтин минора» совринини қабул қилиб олишди. Ўзбекистон шахмат федерациясига Европанинг шахмат совринини франциялик машҳур гроссмейстер Башар Куатли топширди.
Шунингдек, «Tata Steel Chess-2023» мусобақасида Нодирбек Абдусатторовга мағлубиятга учраган норвегиялик Магнус Карлсен 2022 йилнинг энг яхши шахматчиси деб топилди. Ҳиндистонлик Доммаражу Гукеш эса 2022 йилнинг энг яхши ёш шахматчиси деб эълон қилинди. У 2022 йилги шахмат Олимпиадасида Нодирбек Абдусатторовга мағлубиятга учраганди. Ҳар икки шахматчи «Tour D'or» совринларига эга чиқди.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йилда Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида бўлиб ўтган 44-Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасида Ўзбекистон бирорта ҳам мағлубиятга учрамаган ягона жамоа бўлиб, 188 жамоа иштирок этган Олимпиада чемпионига айланганди. Натижада, илк марта ўзбекистонлик 4 шахматчи FIDE рейтингида ТОП-100таликдан жой олганди.
Тавсия этамиз
Тошкентда йўл ўртасидаги биринчи тезюрар йўлак қурилиши бошланади
Ўзбекистон | 19:08 / 13.05.2025
1 июндан Ўзбекистон ва Хитой ўртасида 30 кунлик визасиз режим кучга киради
Ўзбекистон | 17:29 / 13.05.2025
Ўзбекистонликлар энг кўп Green Card ютганлар орасида 1-ўринни эгаллади
Жаҳон | 22:24 / 12.05.2025
Ҳиндистон ва Покистон: кимнинг армияси кучлироқ?
Жаҳон | 19:21 / 09.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Путин Украина билан музокараларда иштирок этадиган делегация таркибини тасдиқлади
Жаҳон | 02:31
-
Швейцарияда радар тезликни оширган ўрдакни суратга олди
Жаҳон | 01:40
-
NYT: Трампнинг оиласи апрел ойида камида 2 млрд долларга бойиди
Жаҳон | 01:09
-
Зеленский: Украина музокараларнинг ҳар қандай форматига тайёр
Жаҳон | 23:40 / 14.05.2025
Мавзуга оид

00:38 / 11.02.2025
Шахматчи Жавоҳир Синдоров Ҳикару Накамура устидан ғалаба қозонди

11:59 / 11.01.2025
2024 йилда энг кўп пул ишлаб топган шахматчилар маълум қилинди

20:43 / 22.09.2024
Шахмат олимпиадаси. Ўзбекистон эркаклар жамоаси бронза медалларни қўлга киритди

09:30 / 12.05.2024