Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия банклари Хитой ва Туркияда санкциялар туфайли қийинчиликка дуч келди
Кремль томонидан «дўстона» деб топилган давлатларда банклар Ғарбнинг Россияга қўйган санкцияларига амал қилмоқда. Шунинг учун Россия банклари Хитой, Туркия ва Марказий Осиё мамлакатларида катта қийинчиликларга дуч келмоқда.
Россиянинг Украинага бостириб кириши учун Ғарб томонидан санкцияга учраган Россия банклари «дўстона» мамлакатларда ишлай олмаяпти, чунки улар жазо чораларига тўлиқ амал қиляпти. Бу ҳақда «Коммерсант» газетаси томонидан ташкил этилган «Россия молия бозори глобал муаммолар қаршисида. Якунлар ва прогнозлар» конференциясида Росбанк раиси ўринбосари Александр Рахманин айтиб ўтди, деб хабар бермоқда РБК 31 январь, сешанба куни.
Хусусан, Хитой, Туркия, Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) ва Марказий Осиё республикалари молиявий ташкилотлари Россия банклари билан ҳамкорлик қилишдан бош тортмоқда, деди Рахманин.
Хитойнинг энг йирик давлат банклари Bank of China, ICBC, China Construction Bank блокловчи санкциялар остидаги Россия банкларидан тўловларни қабул қилмайди. Россия банклари ҳам Хитой юанидаги транзакциялардан фойдаланган ҳолда жазо чораларини четлаб ўта олмайди, чунки Хитойнинг бутун тўлов тизими SWIFT халқаро банклараро тизимидан фойдаланади, деди россиялик банкир. Шунинг учун, Россия банки, агар бирон-бир сабабга кўра ундан узилган бўлса, трансчегаравий тўловларга кириш имконига эга эмас.
Александр Рахманиннинг сўзларига кўра, турк банклари ҳам Ғарб санкцияларига қатъий риоя қилиб, уларга тушган Россия банклари учун вакиллик ҳисобларини очишдан бош тортмоқда. «Россия банк секторининг муҳим қисми санкциялардан таъсирлангани» учун Туркияда фақат тизимли аҳамиятга эга бўлмаган иккинчи даражали Россия банклари фаолият кўрсатиши мумкин. Санкциялар туфайли Россия банклари трансчегаравий операцияларда лирадан тўлиқ фойдалана олмайди.
Россия банклари БААда ҳам муаммоларга дуч келмоқда, у ерда маҳаллий регулятор «Россия билан савдода АҚШ долларини дирҳамларга тўлиқ алмаштиришга рухсат бермайди», деди Рахманин. Унинг сўзларига кўра, тахминан худди шундай қийинчиликларни Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон ва Тожикистондаги Россия банклари бошдан кечирмоқда.
Россияда 20 дан ортиқ банк АҚШ, Европа Иттифоқи ва Буюк Британиянинг санкциялари остида қолди. Улардан тўққизтаси, жумладан "Сбербанк", Росселхозбанк ва ВТБ SWIFT халқаро тўлов тизимидан узилган.
Мавзуга оид
16:46 / 02.02.2026
Банк мансабдори 120 минг доллар кредит чиқариб, қиморга тикиб юборди
09:05 / 18.10.2025
Марказий банк 8 та банкка нисбатан жарима санкцияси қўллади
16:38 / 26.09.2025
Миллий инвестиция жамғармасининг портфели қайта кўриб чиқилди
19:29 / 22.09.2025