Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саудия Ўзбекистонда автомашина эҳтиёт қисмлари ишлаб чиқаришга сармоя киритиши мумкин
Ўзбекистон Бош консуллигида Жидда шаҳридаги йирик тадбиркор Муҳаммад Синди билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё».
Фото: Dunyo
Мулоқот давомида Ўзбекистонга хорижий инвестицияларни жалб этиш билан боғлиқ масалалар атрофлича муҳокама қилинди.
Учрашув чоғида Саудия вакили Ўзбекистонда иқтисодиётни либераллаштириш ва ташқи савдони ривожлантиришга йўналтирилган ислоҳотлар, хорижий инвесторлар учун яратилган бизнес қулайликлари ҳақидаги маълумотлар билан таништирилди.
Тадбиркор мамлакатда тиббиёт жиҳозлари, автомашина эҳтиёт қисмлари ишлаб чиқариш ва помидорни қайта ишлаш бўйича лойиҳаларга тўғридан тўғри сармоя киритиши мумкинлигини маълум қилди.
Учрашув якунида амалий ишларни бошлаш мақсадида Ўзбекистоннинг тегишли ташкилотлари билан мулоқотни ташкил этишга келишиб олинди.
Мавзуга оид
08:18 / 10.04.2026
Саудиядаги The Line лойиҳаси қурилиши космосдан кузатилди
07:35 / 04.04.2026
Рейтинг: Хитой сўнгги 20 йилда энг кўп қаерга сармоя киритди?
15:50 / 02.02.2026
Тошкент шаҳри БАА сармояси бўйича етакчи ҳудудга айланди
11:50 / 24.11.2025