




1870 йили май ойида Тошкент оммавий кутубхонаси сифатида иш бошлаган, 1920 йилдан давлат кутубхонаси мақомига эга бўлган, 1948 йили эса Алишер Навоий номини олган. Пойтахт марказидаги “Маърифат маркази” биносида фаолият олиб борадиган ушбу муассаса 2020 йили Республика илмий-техника кутубхонаси билан бирлашиб миллий кутубхона номини олган.





Кутубхонада жами 20 та зал бўлиб, шундан 15 таси ўқув зали ҳисобланади. 7 қаватли бинонинг икки қавати ертўла, китобхонларга 4 та қаватдан фойдаланиш имкониятлари яратилган.
Давлат аҳамиятига молик тадбирлар ўтказилганда ҳамда тозалик куни эълон қилинган вақтда кутубхона ишламайди. Бу ҳақда фойдаланувчилар расмий сайт, ижтимоий тармоқлар орқали олдиндан хабардор қилинади.





































