Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Япония «Ўзбектелеком»га қарийб 150 млн доллар миқдорида молиявий кўмак беради
Япониянинг Nikkei Shimbun газетасида «Япония банклари «Ўзбектелеком»га молиявий кўмак беради» сарлавҳали мақола эълон қилди, деб хабар бермоқда «Дунё».
«Япония халқаро ҳамкорлик банки (JBIC) ва Mitsubishi UFJ банки «Ўзбектелеком»га қарийб 19,3 миллиард иена (150 миллион АҚШ доллари) миқдорида молиявий ёрдам кўрсатади, - деб ёзади газета. - Маблағлар Ўзбекистонда ахборот-коммуникация инфратузилмасини ривожлантириш учун япон ускуналарини харид қилишга йўналтирилади. JBIC икки давлат ўртасидаги ҳукуматлараро алоқаларни мустаҳкамлаш ва молиялаштириш орқали Япония маҳсулотлари экспорти ҳажмини оширишга кўмаклашиш ниятида».
Мақолада айтилишича, ушбу лойиҳанинг оператори Япониянинг «Toйота цушё» савдо компанияси бўлиб, у орқали Япониянинг ахборот-коммуникация компаниялари ва ишлаб чиқарувчиларининг ускуналари Ўзбекистонга экспорт қилинади.
Қайд этилишича, «Ўзбектелеком» Ўзбекистонда дата-марказ яратиш ва ахборот-коммуникация тармоқларини ривожлантиришни режалаштирмоқда. Япония компаниялари ускуналар етказиб беришдан ташқари техник ёрдам ҳам кўрсатади.
JBIC Ўзбекистон томонига умумий молиявий ресурсларнинг қарийб 60 фоизини тақдим этади. Mitsubishi UFJ банки томонидан молиялаштирилаётган маблағларнинг бир қисми хавфларни камайтириш учун NEXI давлат экспорт-кредит агентлиги томонидан суғурта қилинади», деб ёзган Nikkei Shimbun.
Мавзуга оид
18:57 / 15.06.2026
Япония Ўзбекистонда энергия самарадорлигини ошириш учун 230 млн доллар кредит ажратади
08:43 / 11.06.2026
Жаҳон нефть савдоси маркази Осиёга кўчмоқда
20:36 / 06.06.2026
Талаба визасининг муддати тугаган ўзбекистонлик Япониядан депортация қилинди
18:54 / 05.06.2026