Ер шарида зилзила бўладиган 3та сейсмик камар бор. 80 фоиз зилзилалар Тинч океани сейсмик камарида бўлади, иккинчиси Ўрта Ер денгизи – Осиё сейсмик камари бўлиб, бу ерда 10-15 фоиз ер силкинишлари бўлади.

Марказий Осиё, жумладан Ўзбекистон ҳам иккинчи сейсмик камарнинг ичида жойлашган бўлиб, назарий жиҳатдан Ўзбекистон ҳудудида ҳам 8-9 балли зилзилалар бўлиши мумкин.

Зилзилага мойил ҳудудлар

Ўзбекистонда бўладиган зилзилаларни Ўзбекистон Фанлар Академияси қошидаги Сейсмология институти ўрганиб, илмий-тадқиқот ишлари олиб боради. “Тошкент” марказий сейсмик станцияси Ўзбекистон бўйлаб юз берган силкинишлар ҳақидаги маълумотларни йиғади.

Сейсмология институти олимлари Ўзбекистонда бўладиган ер қимирлашлари сейсмик районлаштириш харитасини тузиб чиқишган. Шу харита асосида қайси ҳудудларда 4-5 балл, қайси ҳудудларда 7-8 баллга мўлжаллаб уй-жой қуриш режалаштирилади.

Сейсмик районлаштириш харитаси

Чотқол тоғ тизмасининг марказий қисми ва Фарғона водийсининг шарқий қисмлари 9 балли сейсмик зонада жойлашган. Бу зонанинг ғарбий чегараси Наманган ва Фарғона шаҳарлари яқинидан ўтади. Зона жанубий ва жанубий ғарбий йўналишларда Тожикистонга ўтади ва Сурхондарё вилоятининг шимолида Шарғун шаҳри атрофларидаги кичикроқ ҳудудни ўз ичига олади. Бу зонада 9 балли зилзилаларнинг эпицентри жойлашган.

8 балли зона шимолида Қоржонтов, Угом ва Писком тоғ тизмаларини қамраган. Жануброқда бу зона Тошкент, Наманган ва Фарғона шаҳарлари орасидан тор полоса шаклида ўтади, сўнгра Тожикистонга, у ердан Сурхондарё вилоятига ўтиб, ғарбдан Бойсунтоғ тизмасининг шимолий қисмида 9 балли зона билан туташади. Бухоро вилоятининг Газли шаҳри атрофи ҳам 8 балли зонага киради.

Сирдарё ва Жиззах вилоятлари ҳудуди, Қашқадарё вилоятининг ғарбий қисми ва Сурхондарёнинг асосий ҳудуди ҳамда Навоий вилоятининг шарқий қисми, Бухоро вилояти, Хоразм вилоятининг жанубий қисмлари эса