Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда янги қурилган кўпқават уйлардан бирининг деворлари ёрилгани айтилмоқда
Фото: Видеодан кадр
Мирзо Улуғбек туманида 2017 йилда қурилгани айтилаётган кўп қаватли уйнинг деворлари ёрилиб кетгани акс этган видео тарқалди. Ҳолатдан Қурилиш вазирлиги хабардор, масъуллар ўрганиш ишларини бошлаган.
Видеода маълум қилинишича, тумандаги “Олий ҳиммат” МФЙда жойлашган бу “новостройка”нинг барча хоналаридаги деворлари ёрилиб кетган.
“Мана шу даражагача келди. Шу уйни “новостройка” деб бизга алдов йўли билан сотишди. Мана шундай аҳвол, ойналар ва эшик ёпилмайди. Очиқ қолган жойларидан кўча кўринади”, – дейди видеомурожаат муаллифи.
Қурилиш вазирлиги ҳолат юзасидан ўрганиш ишларини бошланганини маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, 8 феврал куни президент жамоатчилик вакиллари ва мутасаддилар иштирокидаги йиғилишда Тошкент шаҳрида бош режа бўлмагунча янги қурилишларга мораторий эълон қилинишини айтганди.
Мавзуга оид
09:10 / 03.04.2026
Тошкент ва Ўш ўртасида илк авиақатнов йўлга қўйилди
14:58 / 02.04.2026
Аҳоли норози: Тошкентда футбол майдончаси ва дарахтларга қурилиш хавф солмоқда
09:13 / 01.04.2026
Экологик чоралар энди фақат Тошкент билан чекланмайди
18:49 / 31.03.2026