Эрон Россияга узоқ масофага учувчи янги жанговар дронларни юборди — ОАВ
Россия ушбу дронлардан Украинанинг муҳим инфратузилмасига зарба бериш учун фойдаланмоқда.
Эрон ўтган йили Россияга узоқ масофага учувчи жанговар дронлар партиясини контрабанда йўли билан юборган. Бу ҳақда Британиянинг Guardian нашри Эрондаги манбаларига таяниб ёзди.
Қайд этилишича, гап Россия томонидан Украинанинг муҳим инфратузилмасига зарба беришда фойдаланиладиган «Шоҳид» камикадзе дронлари ҳақида эмас. Москва узоқ масофадан ракета зарбаларини бериш имкониятига эга мураккаброқ дронларни олган.
Нашрнинг ёзишича, 2022 йилнинг ноябр ойида россиялик 10 нафар офицер ва муҳандисдан иборат делегация Теҳронга борган. Уларга Эрон ҳарбий технологияларининг барча имкониятлари намойиш этилган. Руслар олтита «Муҳожир-6» дронини танлаган, улар 200 км масофага уча олади ва ҳар бир қаноти остида иккитадан ракетага эга.
Шунингдек, улар ердаги нишонларга зарба бера оладиган «Шоҳид-191» ва «Шоҳид-129» дронига қизиқиш билдирган. Камикадзе дронларидан фарқли ўлароқ, бундай қурилмалар зарба берганидан сўнг, базага қайтиб кела олади.
Шу билан бирга, Эрон 54 кишидан иборат муҳандислар гуруҳини Москвага россиялик ҳарбийларга дронларни бошқаришда ёрдам бериш учун юборган.
«Россия Туркиянинг Bayraktar-TB2 дронлари билан таққосланадиган мураккаброқ аппаратларни олишни истаган бўлиши мумкин, чунки Украина паст баландликда учадиган камикадзе-дронларга қарши курашда муваффақият қозонмоқда», деб ёзди нашр.
Россияга юборилган дронлар яқинда ҳаво зарбаларига учраган Исфахон шаҳридаги заводда ишлаб чиқарилган. Америка матбуотига кўра, бу ҳужум ортида Исроил турибди, унинг асосий мақсади ўз хавфсизлиги эди.
Газетанинг ёзишича, Россияга етказилган дронлар партияси 20 ноябр куни Украинага қарши қўлланган. Москва бундай дронларни кўпроқ олишини хоҳлаган эди, аммо зарбалардан сўнг Исфахон заводига катта зарар етди, дейди муаллифлар.
Россия ноябр ойида олган «Муҳожир-6» дронлари ҳавода олти соат қолиши мумкин ва электр қуввати билан ишлайди. Улар 40 килограммли бомбаларни олиб юради ва юқори аниқликдаги йўналтириш тизими билан жиҳозланган, деб ёзди Guardian.
Шу билан бирга, «Шоҳид-129» дрони 60 кг оғирликдаги ракетани олиб юриши мумкин, аммо ҳавода тўрт соатдан кўп бўлмаган вақт давомида қолади. «Шоҳид-191» дронининг парвози давомийлиги беш соатни ташкил қилади ва 70 кг оғирликка эга бомбаларни кўтара олади. Бу иккала дрон ҳам Германияда ишлаб чиқарилган, модификацияланган двигателлар билан жиҳозланган.
Guardian манбаларига кўра, Россияни радиоэлектрон уруш тизимлари мавжуд бўлган шароитда ишлай оладиган дронлар кўпроқ қизиқтиради.
Эрон расмийлари Россияга ҳарбий ёрдам бераётганини, жумладан, Украинадаги урушда қўлланилаётган дронларни юбораётганини тан олмаган.
Мавзуга оид
21:53 / 25.12.2024
Украина Россия билан иқтисодий урушда ғалаба қозонмоқда — The Economist
21:15 / 25.12.2024
Украина бўйлаб байрам кечаси ёпирилма зарбалар йўлланди
16:58 / 25.12.2024
Эронда WhatsApp ва Google Play блокдан чиқарилади
16:21 / 25.12.2024