Ушбу жиноят иши Қорақалпоғистон Республикаси судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати судьяси Д. Разов раислигида биринчи инстанция судида кўриб чиқилмоқда.

6 феврал куни ўтказилган суд мажлисида давлат айбловчиси томонидан ўқиб эшиттирилган айблов хулосасининг қисқача мазмунига кўра:

Фото: Олий суд ахборот хизмати

А. Мирзамбетов 2022 йил 2 июль куни Чимбой туманида тўпланган одамларга овоз кучайтириш мосламалари орқали Д. Тажимуратов лидер эканлиги, уни озод қилиш ва Қорақалпоғистонга бош этиш лозимлигини маълум қилиб, оммавий тартибсизликларга даъват қилган;

Д. Надирбаев 2022 йил 2 июль куни Тахтакўпир туманида одамларни тўплаб, оммавий тартибсизликда иштирок этиш учун Нукус шаҳрига келишларига етакчилик қилган;

П. Есенгелдиев 2022 йил 2 июль куни Қўнғирот туманида одамларни тўплаб, оммавий тартибсизликда иштирок этиш учун Нукус шаҳрига келишларига етакчилик қилган;

К. Ешжанов 2022 йил 2 июль куни Қонликўл туманида “Кантекс” корхонаси фаолиятини тўхтатиб, ишчиларни оммавий тартибсизликда иштирок этишга мажбур қилган;

М. Пирлепесов 2022 йил 2 июль куни Қонликўл туманида “Кантекс” корхонаси фаолиятини тўхтатиб, ишчиларни оммавий тартибсизликда иштирок этишга мажбур қилган;

А. Сариев 2022 йил 2 июль куни Нукус туманида одамларни тўплаб, оммавий тартибсизликка жалб қилиб, уларга етакчилик қилган;

Н. Бауетдинов 2022 йил 2 июль куни Қонликўл туманида одамларни тўплаб, оммавий тартибсизликда етакчилик қилган;

А. Шарапов 2022 йил 1-2 июль кунлари Қораўзак туманидан одамларни оммавий тартибсизликларга жалб қилиб, уларда фаол иштирок этган;

О. Мамутов 2022 йил 2 июль куни Шуманай туманида оммавий тартибсизликларда етакчилик қилган;