UzAuto Motors Ўзбекистонда Chevrolet Onix автомобилларини серияли ишлаб чиқаришни йўлга қўйди
Асака шаҳридаги UzAuto Motors заводида маҳаллий бутловчи қисмларни тайёрлашнинг мураккаб тизими асосида юқори технологияли ривожлантиришнинг янги босқичи Chevrolet Onix автомобили оммавий ишлаб чиқарилишининг тантанали равишда ишга туширилгани билан нишонланди.
Бугунги кунда UzAuto Motors энг замонавий автомобилларни ишлаб чиқармоқда. Улардан бири Chevrolet Onix автомобилидир. Янги автомобил моделининг ишлаб чиқарилишини йўлга қўйиш учун 5 мингдан ортиқ инженерлар жалб қилинган бўлиб, уларнинг бир қисми Тошкентдаги Турин политехника университети битирувчиларидир. Улар Chevrolet Onix автомобили учун Ўзбекистондаги 200 дан ортиқ корхонада 1 500 дона деталларнинг ишлаб чиқарилишини йўлга қўйишди.
Янги Onix Chevrolet Tracker каби GM GEM (General Motors Global Emerging Markets)платформасида ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Ушбу лойиҳани амалга ошириш учун 427,6 млн доллар миқдорида инвестициялар киритилди. Корхоналарнинг инженерлик салоҳияти ва техник жиҳозланиши Chevrolet Onix автомобилини 50 фоизгача маҳаллийлаштиришга имкон берди, йил охирига қадар эса 70 фоизга етказилади.
Ўзбекистонда Onix автомобилини ишлаб чиқаришни ташкил этиш учун “Ўзавтосаноат” АЖ томонидан маҳаллийлаштириш бўйича юқори технологияли 12 та янги лойиҳа амалга оширилди. Шу жумладан, умумий қиймати 312 млн доллар бўлган янги заводлар бунёд этилди ва юқори технологияли ишлаб чиқариш линиялари ишга туширилди. Янги ишлаб чиқариш қувватларининг ишга туширилиши 4,5 мингга яқин янги иш ўринларини яратиш имконини берди.
UzAuto Motors Powertrain корхонасида автомобилларнинг энг муҳим таркибий қисмларидан бири бўлган двигателлар маҳаллийлаштирилди. Бунинг натижасида Chevrolet Onix ва Tracker автомобиллари учун маҳаллийлаштириш даражасининг умумий фоизи оширилади. Юқори босимли алюминий цилиндрли блокларни ишлаб чиқаришнинг илғор технологиясидан фойдаланган ҳолда CSS Prime двигателларининг инновацион оиласини ишлаб чиқаришни ўзлаштириш двигателни яхшироқ иссиқлик узатиш ва экологик тозалик билан таъминлайди. Ушбу двигателларнинг ўзига хос хусусияти бу унинг учли технологиялаштирилганлиги, ёқилғи сарфининг тежамкорлиги ва турбиналарга эга эканлигидир. Маҳаллий мутахассисларнинг жалб қилиниши ва капитал харажатларни ишлаб чиқариш линияси ускуналарини сотиб олиш учун оптималлаштириш орқали лойиҳа қийматини қарийб 20 миллион долларга яқин камайтиришга эришилди.
Андижон вилоятида нолдан бошлаб қурилган янги “ KOVA Foundry ” қуюв заводида темир қуйиш қисмлари ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Корхонада юқори қўшимча қийматга эга маҳсулотларнинг янги турларини ўзлаштириш мақсадида саноат учун энг илғор ва янги технологиялар, шу жумладан, металлни қайта ишлашнинг барча цикллари: эритиш, қуйиш, қолиплаш ва юқори аниқликда ишлов бериш жорий этилди. Йилига 18 минг тонна қувватга эга корхона хомашёнинг қўшилган қийматини 10 бараваргача оширади ва ҳамда 21 миллион доллар эҳтиёт қисмлар импорти ўрнини босади.
“UzAuto” тузилмаси корхоналарида маҳаллийлаштириш дастури доирасида замонавий двигател совитиш тизимига эга радиаторлар, автомобилларни бошқариш функцияларига эга кўп функцияли рул ва хавфсизлик ёстиқчаси, шунингдек, фақатгина 3 та жаҳон ишлаб чиқарувчилари томонидан қўлланадиган ноёб технологиядан фойдаланган ҳолда замонавий ва хавфсиз пластик газ баклари ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Бундан ташқари, «UzKoram-Co» МЧЖ корхонасида Chevrolet Onix ва Tracker автомобиллари учун ён ойналар ишлаб чиқариш ўзлаштирилди.
Бундан ташқари, биринчи марта замонавий усулда пластик ва каучук қисмларни, шу жумладан экструзия (технологик жараён – босим остида қуйишнинг бир тури) усулидан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш йўлга қўйилди. Шунингдек, пластмасса қисмларни ултратовушли пайвандлаш ва пластмассани босим остида икки компонентли қуйиш йўлга қўйилгани, бу эса юқори герметик кўрсаткичга ва зарба ёки вибрация таъсирини ютиш имконини беради.
Модернизация кузов қисмларини иссиқ штамплаш йўли билан ишлаб чиқариш жараёнига ҳам таъсир кўрсатди. UzSungwoo заводида иссиқ штамплаш йўли билан Марказий Осиёда ягона бўлган тўлиқ автоматлаштирилган металлни қайта ишлаш цехининг ташкил этилиши Chevrolet Tracker ва Onix моделлари учун 214,5 млрд сўмга яқин импорт ўрнини босувчи 20 турдаги бутловчи қисмларни маҳаллийлаштириш имконини берди.
Энг янги технологиялар асосида ишлаб чиқилган янги “ UzSungwoo ” металлни иссиқ қайта ишлов бериш линияси дунёнинг етакчи етказиб берувчиларининг металлни кесиш, иссиқ пресслаш ва лазерли кесиш ускуналари билан жиҳозланган бўлиб, 2,4 миллион дона металл буюмлар ишлаб чиқаришни таъминлайди ҳамда зарур ускуналар сонини 5 баробаргача камайтириш орқали инвестицияларни тежайди.
“Ўзавтосаноат” АЖ бошқаруви раиси Шавкат Умурзаков сўзлаган нутқида “Бундай технологик маҳсулот ишлаб чиқаришнинг ривожланиши, албатта, Ўзбекистонда юқори малакали мутахассисларни шакллантиради. UzAuto тузилмасидаги корхоналарда ишлаб чиқариш ва бошқарувнинг юқори маданияти нафақат автомобилсозлик ва бошқа кўплаб турдош тармоқлар ривожига янги туртки беради”, – деб алоҳида келтирди.
Инновацион ишлаб чиқариш технологияларининг жорий этилиши Асакадаги UzAuto Motors заводининг ишлаб чиқариш қувватларига ҳам таъсир кўрсатди. Асосий ишлаб чиқариш бўлинмаларига ташқари, компания қўшимча равишда лазерли пайвандлаш жараёнини йўлга қўйди, бу бошқа пайвандлаш усуллари билан солиштирганда, юқори аниқлик, коррозияга чидамлилик ва пайвандлаш кучини оширди, шунингдек, ишлаб чиқаришда эстетика, юқори даражадаги энергия тежаш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишда юқори аниқликка эга.
Амалга оширилган лойиҳалар Ўзбекистон автосаноатини янада ривожлантириш ва автомобил ишлаб чиқариш ҳажмини йилига 500 минг донага етказиш учун барча шароитларни яратди.
Chevrolet Onix – барчаси у ҳақида
Энг юқори стандартларга жавоб берадиган замонавий автомобил. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилишидан анча олдин машҳур бўлган барча кутган автомобил. Янги модел ёрқин дизайн, замонавий интерьер ҳамда қулайлик ва хавфсизлик учун барча зарур опцияларни ўзида мужассамлаштиради.
Автомобиллар комплектациясига қараб 2 турдаги двигател билан тақдим этилади:
• 1,2 литрли 132 от кучига эга турбо двигател ҳамда 6 поғонали автомат узатмалар қутиси билан жиҳозланган;
• 1,2 литрли 90 от кучига эга атмосферали двигател 5 поғоналик механик узатмалар қутиси билан жиҳозланган.
Автомобил 10,9 сонияда 100 км/соат тезликка эришади, шу билан бирга аралаш циклда 100 км учун фақат 5,9 л ва шаҳар ташқарисидаги йўлда 4,7 л сарфлайди.
Замонавий дизайн
Автомобил замонавий дизайн ва қулайлик билан бирга хавфсизлик бўйича энг илғор замонавий технологияларни ҳам тақдим этади. 5 ўриндиқли ушбу седан саёҳатлар учун хоҳ у оилавий хоҳ дўстлар орасида ёки хизмат сафари билан шайланган ходим бўлсин умуман, барча-барча учун ҳам бирдек идеал. Chevrolet Malibu автомобили билан ўхшашлиги юқори тоифадаги автомобиллардан қолишмайдиган мустаҳкам ва замонавий ташқи кўриниш беради.
Футуристик ёритиш техникаси ён атрофдагиларнинг эътиборини жалб этади. Бу ҳеч бир автомобил ихлосмандларини бефарқ қолдирмайди.
Кузовдаги горизонтал чизиқлар автомобилнинг замонавий дизайн услубига эга эканлигига урғу беради. Улар диод оптика ёруғлик элементлари билан биргаликда автомобилга ёрқин ва таниқли кўриниш беради, мукаммал ишланган кундузги диод оптикаси эса Onixни кечаю-кундуз кўзга ташланадиган қилади.
Технологик интерьер
Chevrolet Onix интерьеридаги чизиқлар ва ёрқин элементлар автомобилнинг сиғимлилигини таъкидлайди. Ва кенглик ҳиссини яратади, бунинг барчасига автомобилнинг кенг платформаси орқали эришилади.
Эргономик асбоблар панели кўринишни яхшилайди ва енгиллик ҳиссини беради.
Дисплей автомобилнинг юқори технологияли дизайнининг марказий қисмидир, интуитив 8 дюймли ахборот-кўнгилочар тизими эса юқори даражадаги премиум ва қулай бошқаришни қўшади.
Қулай ва осон бошқариш
Chevrolet Onix бошқаришни қулай ва завқли қиладиган барча деталларга эга.
4 LT комплектациясида базавий опцияларидан ташқари автомобилга калитсиз кириш смарт калит (key) ва ёқиш START/STOP тизими, круиз контрол билан таъминланган.
Автомобил иситиш тизимига эга чарм қопламали рул ва юқори сифатли мато қопламали спорт услубидаги ўриндиқлар билан жиҳозланган, шунингдек салонда симсиз қувватлаш тизими мавжуд.
LS комплектациясидан ташқари барча комплектациялар Bluetooth ва Hands-Free ҳамда 8 дюймли сенсор дисплейга эга русификацияга эга мултимедиа тизими (Apple CarPlay va Android Auto) билан жиҳозланган.
Автомобилнинг соддалаштирилган комплектациясидан ташқари барча комплектациялари сигнализация, кондиционер, рул колонкасини юқорига ва пастга ҳамда узоқ яқинлигини мослаштириш, ҳайдовчи ўриндиғи баландлигини созлаш, тезликни чекловчи ва бошқа бир қатор қулайлик учун зарур бўлган опцияларга эга.
Бундан ташқари, комплектациясига қараб, автомобиллар тепаликка кўтарилишга ёрдамлашувчи тизим, фаралар ўчишининг кечиктирилиши тизими (Follow Me Home), тўхташ тизими датчиклари (Park-Assist) ва болалар ўриндиғини ўрнатиш тизими ISOFIX билан жиҳозланган.
Chevrolet Onix хавфсизлиги
Барча Chevrolet Onix автомобиллари камида 2 та хавфсизлик ёстиқчаси ҳамда ABS ва ESC (барқарорликни электрон назорат қилиш) тизими билан жиҳозланган.
Топ версияларидаги круиз контрол тизими оптимал бошқарувни таъминлайди, узоқ масофаларга енгил ва қулай ҳаракатланиш имконини беради, фаол хавфсизлик тизимлари бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олишга ёрдам беради ва автомобилнинг турли йўл қисмларида ҳамиша барқарор туришини таъминлайди.
Бундан ташқари, соддалаштирилган комплектациясидан ташқари барча комплектацияларда тезликни чекловчи ва шиналар босимининг мониторинг тизими мавжуд.
2023-йилда Chevrolet Onix Премиум автомобилидаги қўшимча опциялар:
- климат контрол;
- яримавтомат (параллел ва перпендикуляр) тўхташ тизими;
- олд партрониклар;
- кўриниши чекланган жойлар назорати датчиги;
- орқа ўриндиқ иситиш тизими;
- люк;
- тўлиқ светодиод оптикаси ва орқа габарит чироқлар.
- салонда ҳайдовчи, олд ўриндиқ ва орқа ўриндиқ йўловчилар учун алоҳида ёритиш тизими;
- оригинал дизайнли қуйма дисклар ва бошқалар.
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
18:27 / 31.10.2024
Янги Cobalt Midnight 7,3 миллион сўм қимматроқ бўлади
13:29 / 14.10.2024
2024 йилнинг 9 ойида UzAuto Motorsʼнинг Ўзбекистон бозоридаги улуши 89 фоизни ташкил қилди
21:53 / 26.09.2024
Энг кўп солиқ ва божхона имтиёзини олган корхоналар маълум қилинди
21:07 / 16.09.2024