Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пойтахтдаги 3 та туман ҳокими интизомий жазога тортилди
Мирзо Улуғбек, Учтепа ва Юнусобод туманлари ҳокимларига қишга тайёргарлик кўрмагани учун “ҳайфсан” берилган.
Фото: iStock
Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи Бахтиёр Раҳмоновнинг жорий йил 16 февралдаги фармойиши билан Мирзо Улуғбек тумани ҳокими Шавкатбек Эргашев, Учтепа тумани ҳокими Фарҳод Абдуллаев ҳамда Юнусобод тумани ҳокими Баҳодир Абдувалиевга интизомий жазо қўлланди.

Ҳужжатда таъкидланишича, мазкур ҳокимларга “ҳайфсан” ҳудудда қишга тайёргарлик кўрмагани ва уни беталафот ўтказиш бўйича зарур чора-тадбирларни амалга оширмагани, маҳаллаларга чиқиб, аҳоли билан мулоқот ҳамда тушунтириш ишларини олиб бормагани учун берилган.
Шавкат Мирзиёев 16 январ куни энергия таъминоти масалаларига бағишлаб ўтказган йиғилишида Юнусобод, Мирзо Улуғбек ва Учтепа туманларида бир кунда юзга яқин авария бўлганини таъкидлаб ўтганди. Шунингдек, ўшанда Юнусобод тумани ҳокими Абдувалиев, Мирзо Улуғбек тумани ҳокими Эргашев ҳамда Учтепа тумани ҳокими Абдуллаевга охирги марта ҳайфсан берилиши айтиб ўтилганди.
Мавзуга оид
12:18 / 17.12.2025
Тошкентда янги “сити”лар қурилиши кутилмоқда
11:44 / 10.12.2025
Тошкентнинг икки туманида электр таъминотида узилиш рўй берди
13:37 / 28.11.2025
Учтепада Кичик ҳалқа йўлининг бир қисмида ҳаракат вақтинча чекланади
13:11 / 21.11.2025