Шавкат Мирзиёев бандлик масаласининг маҳалладаги ижросини кўрди
Давлат раҳбари Қарши туманидаги Янги Батош маҳалласида бўлиб, аҳоли ҳаёти билан яқиндан танишди.
Бу ерда 4 мингдан зиёд аҳоли яшайди. Ҳудуд ободонлаштирилиб, тадбиркорлик ривожланмоқда. Тўқимачилик корхонаси, дорихона, минибанк, озиқ-овқат дўконлари ва хизмат кўрсатиш устахоналари аҳоли хизматида.
Маҳаллада Касаначилик маркази ташкил этилмоқда. Президент унда яратилаётган шароитларни кўздан кечирди. Бу ерда тикувчилик, чармдўзлик, гиламчилик маҳсулотлари тайёрланиши билан бирга касаначиларга иш ҳам ўргатилади. Ҳоким ёрдамчиси ҳамда хотин-қизлар фаоли томонидан ишсиз фуқаролар аниқланиб, қизиқиш ва хоҳишларига кўра йўналишлар бўйича усталарга бириктирилади. Буюртмаларни тайёрлашни тўлиқ ўзлаштирган касаначиларга уйида ишлаши учун керакли дастгоҳ ҳамда хомашё берилади. Буюртмачи ва касаначи ўртасида тузилган шартномалар ҳоким ёрдамчиси томонидан “Ягона меҳнат миллий тизими”га киритилади.
Давлат раҳбари бу ердаги ҳунармандларни хомашё билан таъминлаш, аҳоли зич маҳаллалардаги коллежларнинг маълум хоналарини касаначиларга ажратиш бўйича топшириқлар берди.
- Ўзи ҳунар ўрганишнинг энг катта замини - маҳалла. Бу анъанамиздан фойдаланиб, касаначилик асосида, устоз-шогирдлик асосида ёшларни ҳунарли қилиш мумкин. Бу уларга, айниқса, хотин-қизларга ҳам маънавий, ҳам моддий куч бўлади, - деди Шавкат Мирзиёев.
Марказ Янги Батошдан ташқари унга туташ Батош, Хониён, Тараққиёт, Дашт, Жумабозор каби маҳаллаларга ҳам хизмат қилади. У тўлиқ ишга тушса, қарийб 24 минг нафар аҳоли бандлигида муҳим омил бўлади.
Тавсия этамиз
Бойлар давраси: дунё миллиардерлари Трамп инаугурациясида йиғилди
Жаҳон | 22:19 / 21.01.2025
Қўли кесилган 2 ойлик чақалоқ: унинг яқинлари шифокорлардан норози
Жамият | 14:20 / 21.01.2025
100 долларлик банкнотанинг эскисидан воз кечиляптими?
Иқтисодиёт | 11:05 / 21.01.2025
АПЛдаги илк ўзбек. Ҳусановнинг трансфери ҳақида асосий гаплар
Спорт | 09:16 / 21.01.2025
Сўнгги янгиликлар
-
БМТ бош котиби 2025 йилдаги асосий таҳдидларни санади
Жаҳон | 21:11 / 22.01.2025
-
Ғарбий соҳилдаги қотилликлар, Исроил ҳарбийлари истеъфоси ва НАТОдан мадад кутаётган Зеленский — кун дайжести
Жаҳон | 12:28
-
Тошкентда кучли дорилар савдоси билан шуғулланувчи гуруҳ фош этилди
Жамият | 12:20
-
Ўзбекистон ҳукумати аъзолари Доналд Трампнинг инаугурациясини АҚШ элчихонасида кузатди
Ўзбекистон | 12:04
Мавзуга оид
20:11 / 20.07.2024
Қарши аэропорти яқинида ёнғин содир бўлди
07:43 / 27.04.2024
Ўзганинг сир сақланиши лозим бўлган видеоларини тарқатмаслик эвазига пул талаб қилган аёл ушланди
22:32 / 20.04.2024
Қаршида DAMAS автомобилида 25 нафар болани ташиган ҳайдовчи аниқланди
23:02 / 16.04.2024