Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги республикадаги 69та давлат олийгоҳининг 2022 йилдаги даромадлари ва харажатлари ҳақида маълумотни очиқлади

Қайд этилишича, ҳисоботда келтирилган давлат ОТМларининг ўтган йилдаги умумий даромади – 8 трлн 770 млрд 728 млн сўмни, харажатлари эса 8 трлн 102 млрд 825 млн сўмни ташкил этган.

ОТМ даромадлари қуйидагилардан шаклланган:

·       бюджетдан молиялаштирилган маблағлар (умумий даромадларнинг 25 фоиз);

·       тўлов-контракт асосида ўқитиш учун тушган тушумлар (71,6 фоиз);

·       ривожлантириш маблағлари бўйича даромадлар (3,4 фоиз).

Республика кесимида энг кўп умумий даромадлар Ўзбекистон Миллий университети (435 млрд сўм) Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети (371 млрд сўм), Фарғона давлат университети (368 млрд сўм) Урганч давлат университети (365 млрд сўм) ва Самарқанд давлат университетида (351 млрд сўм) шакллантирилган.

2022 йилда энг кўп соф даромад кўрган 5та олийгоҳ

·       Тошкент давлат иқтисодиёт университети – 106,2 млрд сўм;

·       Наманган давлат университети – 67,7 млрд сўм;

·       Бердақ номидаги қорақалпоқ давлат университети – 54,4 млрд сўм;

·       Гулистон давлат университети – 54 млрд сўм;

·       Навоий давлат педагогика институти – 43,2 млрд сўм;

2022 йилда харажати умумий даромадидан энг кўп миқдорда ошиб кетган 5та олийгоҳ

·       Самарқанд давлат университети – 42,5 млрд сўм;

·       Қарши давлат университети – 28,3 млрд сўм;

·       Самарқанд давлат чет тиллар институти – 26,8 млрд сўм;

·       Фарғона политехника институти – 15,3 млрд сўм;

·       Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти – 15 млрд сўм