Ослога қочган «Вагнер» собиқ қўмондони муштлашув учун ҳибсга олинди
Айблов Медведев полициячини урганини даъво қилмоқда. Собиқ вагнерчининг ҳимояси «тушунмовчилик бўлган» деб ҳисоблайди.
Норвегиядан бошпана сўраган собиқ «Вагнер» ХҲК қўмондони Андрей Медведев Осло марказидаги бар яқинида муштлашув ва қўлга олиш вақтида полиция ходимларига нисбатан зўравонлик учун ҳибсга олинди. Бу ҳақда 24 февраль, жума куни суд қарорига таяниб, AFP агентлиги хабар берди.
Ҳужжатларга кўра, 21 февралдан 22 февралга ўтар кечаси Медведев маст ҳолда ҳибсга олиш вақтида қаршилик кўрсатган ва полиция бўлимида полициячиларга ҳужум қилган.
«2023 йил 22 февраль, чоршанба куни эрталаб соат 05:00 лар атрофида бир неча полиция ходимлари ва бошқа ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари уни марказий тергов изолятори ҳовлисида полиция машинасидан олиб кетаётганда, у қаршилик кўрсатиб, бир ёки бир неча ходимни тепган», - дея ҳибсга олиш ордеридан иқтибос келтиради «Новая газета Европа». Бундан бироз олдин Медведев Ослодаги барлардан бирининг ёнида исми ошкор этилмаган эркак билан муштлашган, дея аниқлик киритади нашр.
Суд 25 апрелга белгиланган. Прокурор Медведевни учта жиноий модда билан айблади. Унинг адвокати маҳаллий TV 2 телеканалига берган интервьюсида мижози спиртли ичимлик истеъмол қилганидан кейин «тушунмовчилик бўлгани», Медведев эса тилни билмагани учун полиция воқеа жойига келганида нима бўлганини тушунмаганини айтди.
Медведев 13 январга ўтар кечаси Россиядан Норвегияга қочиб ўтган. Скандинавия давлатида у сиёсий бошпана сўради ва «Вагнер»ХҲК эгаси Евгений Пригожинга ва ташкилотнинг ўзига қарши гувоҳлик беряпти.
Мавзуга оид
17:22 / 25.11.2024
Малида «Вагнер»нинг бир неча жангчиси ўлдирилди
15:35 / 25.11.2024
Малида «Вагнер» ХҲКнинг бир неча ёлланма аскарлари ўлдирилди
22:12 / 25.09.2024
FT: Евгений Пригожин пулларни яширин равишда ғарб банклари орқали ўтказган
20:33 / 18.09.2024