Жаҳон | 16:05 / 26.02.2023
22711
7 дақиқада ўқилади
Бахмут ва Вуҳледар мудофаасидаги жангчилар. Уруш суратлари
Украинада урушнинг 367-куни ўтди. Асосий маълумотлар:
- «Вагнер» хусусий ҳарбий компанияси раҳбари Евгений Пригожин «штурм бригадалари» Бахмутдан шимолдаги Ягодное посёлкасини эгаллагани ҳақида хабар берди. Украина қуролли кучлари бош штаби 26 феврал тонгидаги сводкасида россияликларнинг Ягодноега ҳужуми қайтарилганини маълум қилган.
- Евроиттифоқ Россия билан муносабатлардаги санкцияларнинг ўнинчи пакетини қабул қилди. Яна уч банк санкцияга тушган: Альфа-банк, Росбанк ва «Тинькофф».
- Россия нефти «Дружба» газ қувури орқали Полшага келиши тўхтади, бу ҳақда Полшанинг нефтни қайта ишловчи PKN Orlen компанияси раҳбари маълум қилди.
- АҚШ Россия ва Беларус билан муносабатларда экспорт чекловларини кенгайтирди, Америка компаниялари етказиб бериши учун махсус рухсат талаб этиладиган маҳсулотлар рўйхатига смартфонлар ва маиший техникалар ҳам киритилди.
Кун кадри. Харкивдан Белгород шаҳрига борувчи йўлдаги йўл белгиси
Зеленский уруш бошлангани бир йиллиги тадбирларида
Фронт бўйи шаҳарларидаги украин ҳарбийлари
Бахмутда ҳалок бўлган тинч аҳоли вакиллари жасадлари
Изюмда эксгумация жараёнидан кейин бўш қолган қабрлар
Киевдан Полшанинг Пшемисл шаҳрига жўнаб кетаётган поезд