Музокаралар чоғида икки томонлама сиёсий, савдо-иқтисодий ва гуманитар соҳалардаги ўзаро ҳамкорлик истиқболлари ҳамда парламентлараро алоқаларнинг устувор йўналишлари муҳокама қилинди.
Австрия парламенти Федерал кенгаши президентининг айтишича, Австрия ҳукумати Ўзбекистон билан иқтисодий ҳамкорликни кенгайтиришга катта эътибор қаратмоқда. «Ўзбекистон ва Австрия ўртасида гидроэнергетика, тиббиёт, қишлоқ хўжалиги, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва саноатда қайта ишлаш соҳаларида ўзаро ҳамкорлик учун кенг имкониятлар мавжуд», деди у.
Томонлар қайд этилган соҳаларда ўзаро манфаатли алоқаларни ривожлантириш юзасидан атрофлича фикр алмашдилар. Бўлиб ўтган музокаралар давомида Австрия ва Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги, халқаро ташкилотлар, жумладан, БМТ, ЕХҲТ доирасида кўп томонлама ҳамкорлигини янада чуқурлаштириш истиқболларига ҳам эътибор қаратилди.














