18:17 / 03.03.2023
18561

Ўзбекистонда илк маротаба IELTS имтиҳонидан максимал натижа қайд этилди

Бир куннинг ўзида 2 нафар юртдошимиз: Бекзод Мираҳмедов ҳамда Муҳаммадали Содиқов IELTS имтиҳонидан 9 баллни қўлга киритди.

35 ёшли “Zone” ўқув маркази асосчиси Бекзод Мираҳмедов ҳамда Бухорода “Ad Astra School” номли ўқув марказининг эгаси 23 ёшли Муҳаммадали Содиқов Ўзбекистонда халқаро инглиз тилини баҳолаш тизими (IELTS)дан максимал 9 баллни қўлга киритди.

Иккала қаҳрамонимиз ҳам имтиҳонининг 3 та қисмидан — Listening (тинглаб тушуниш), Reading (ўқиб тушуниш) ва Speaking (сўзлаш)дан 9 балл, Writing (ёзиш) имтиҳонидан эса 8 баллик натижани қайд этган.

IELTS инструкторлари ҳисобланган бу икки йигит максимал баллни олгани ҳақидаги маълумотни ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида эълон қилган.

Хусусан, Муҳаммадали Содиқов телеграмдаги каналида сертификат суратини қўяр экан, постга: “Кимнингдир диққат-эътиборини ўғирлашни ёмон кўраман, лекин бу ерда 9 баллни олган биринчи ўзбек бор”, – деб ёзган.

Бекзод Мираҳмедов эса инстаграмдаги саҳифасида сертификатни олиш жараёнига бағишланган видеони эълон қилган.

Top