Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нефть ва газдан даромадлар пасайиши Россия бюджетида муаммо келтириб чиқариши мумкин
Россия Федерациясининг бу йилги бюджет тақчиллиги илгари тахмин қилинганидан юқори бўлиши мумкин.
2023 йил январь-февраль ойларида, Молия вазирлигининг дастлабки маълумотларига кўра, у 2,581 триллион рублни ёки йил учун режалаштирилган 2,925 триллион рублнинг деярли 90 фоизини ташкил этди.
Бюджет муаммолари, хусусан, нефть ва газни сотишдан тушган даромадлар билан боғлиқ. Вазирликнинг дастлабки ҳисоб-китобларига кўра, улар деярли ярмига қисқарди.
Бу, асосан, нефть нархининг пасайиши ва табиий газ экспортининг қисқариши билан боғлиқ, деб эълон қилди Россия Молия вазирлиги.
Газ экспортининг қисқариши ҳам Европа Иттифоқи мамлакатлари томонидан Россияга нисбатан жорий этилган иқтисодий санкциялар, ҳам Россиянинг ўзи «дўстона бўлмаган» мамлакатларга энергия ташувчиларни етказиб беришдан бош тортгани ва «Шимолий оқим» газ қувурининг ёпилиши билан боғлиқ.
Мавзуга оид
12:22 / 25.03.2026
Давлат бюджетининг 2025 йилдаги ижроси. Дефицит – 39 трлн сўмгача қисқарди
21:00 / 11.01.2026
«Менинг мактабим» лойиҳасида овоз бериш босқичи бошланди
14:24 / 08.01.2026
Ноқулай иқлим шароити учун устама: қайси ҳудудларда ва қанча?
14:47 / 30.12.2025