08:21 / 07.03.2023
26057

Январь ойида 13 млн долларлик электромобиллар импорт қилинди

Январь ойида 389 та электромобил импорт қилинган.

Фото: Getty Images

Ўзбекистон 2023 йилнинг январь ойида 6 та хорижий давлатдан қиймати 13 млн AҚШ долларига тенг бўлган 389 дона электромобил импорт қилган.

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, электромобиллар импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 266 тага ошган.

Ўзбекистонга январда энг кўп электромобил импорт қилинган давлатлар:

  • Хитой – 346 та;
  • Ҳонгконг – 29 та;
  • Германия – 8 та;
  • БАА – 3 та.
Top