Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Япониянинг янги Н3 ракета ташувчиси парвози муваффақиятсиз якунланди
JAXA иккинчи босқич двигателини ишга тушира олмай, Танегасима космодромидан ҳавога кўтарилган H3 ракетасига ўзини йўқ қилишни буюрди. Бу - иккинчи муваффақиятсиз уриниш.
Фото: NYT
Япония аэрокосмик тадқиқотлар агентлиги (JAXA) 7 март, сешанба куни янги оғир тоифадаги H3 ракета ташувчисини учирилганидан кўп ўтмай йўқ қилишга буйруқ берди. JAXA агентликнинг YouTube каналидаги жонли эфирда иккинчи босқич двигатели ишга тушмаганидан кейин шундай қарор қабул қилинганини билдирди.
Учириш Токио вақти билан соат 10:37 да (Тошкент вақти билан 06:37) мамлакат жануби-ғарбидаги Кагосима префектураси Танегасима космодромидан амалга оширилди. Ракета табиий офатларни кузатиш учун мўлжалланган Ерни масофадан зондлашга ихтисослашган ALOS-3 оптик сунъий йўлдошини қуёш билан синхрон орбитага олиб чиқиши керак эди. Бироқ, агентлик мутахассислари муваффақиятли миссияга эришиш мумкин эмаслигини тушунган.
Бу Н3 ракета ташувчисини учириш бўйича иккинчи муваффақиятсиз уринишдир. JAXA хабарига кўра, биринчи уриниш – 17 февралда – биринчи босқич ён кучайтиргич двигателлари ишламай қолгани сабабли учиришдан бир неча сония олдин бекор қилинган. Дастлаб, учириш 2020 йилда ўтиши режалаштирилган эди, бироқ техник носозликлар ва ноқулай об-ҳаво шароити туфайли у бир неча бор қолдирилди.
Мавзуга оид
16:11 / 02.05.2026
“Тасалли берувчи аёллар” маскани — япон ҳарбийлари қанча қиз-аёлни жинсий қулликка маҳкум этганди?
22:34 / 25.04.2026
Япония икки ўзбекистонликни депортация қилди
18:51 / 23.04.2026
Уйқуда бош ҳолатини ўзи ўзгартирадиган Mirukuru ёстиғи тақдим этилди
12:54 / 04.04.2026