Ўзбекистон ва Туркия янги йўналишларда авиақатновларни йўлга қўйишга келишиб олди
Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов кеча Туркия элчиси Олган Бекар билан учрашди.
Мулоқот чоғида ўзаро савдо ва сармоявий ҳамкорлик ҳажмини ошириш истиқболлари муҳокама қилинди. Ўзбекистон билан Туркия ўртасидаги ўзаро товар айирбошлаш кўрсаткичлари сўнгги уч йилда бир ярим баробар, инвестициялар ҳажми эса икки баробар ошгани таъкидланди. Томонлар ана шундай ижобий динамикани сақлаб қолиш мақсадида фаол ҳамкорликни давом эттириш ниятида эканликларини тасдиқладилар.
Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги транспорт ва логистика соҳасидаги алоқаларни кенгайтириш ва йўлакларни диверсификация қилиш интенсивлигига юқори баҳо берилди. Шу нуқтайи назардан, жорий йилда икки мамлакат ҳудудлари ўртасида рейслар сонини кўпайтириш ва янги йўналишлардаги авиақатновларни йўлга қўйиш бўйича аниқ чора-тадбирлар келишиб олинди.
Бундан ташқари, томонлар жорий йилнинг иккинчи ярмида Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Туркия Ҳукуматлараро комиссиясининг навбатдаги йиғилишини ўтказишнинг ташкилий масалаларини кўриб чиқдилар. Бўлажак тадбир кун тартибини истиқболли шартнома ва келишувлар билан бойитиш учун тегишли вазирлик ва идораларнинг ўзаро ҳамкорлигини фаоллаштириш бўйича келишувга эришилди.
Мавзуга оид
16:43 / 06.11.2024
Эрдўған туркийзабон давлатларни умумий алифбога ўтишга чақирди
18:09 / 05.11.2024
Туркия Қирғизистоннинг ташқи қарзидан кечди
09:50 / 04.11.2024
Туркия ТИВ раҳбари: Украина яхлитлиги тинчликнинг шартидир
10:30 / 02.11.2024