Украинада урушнинг 380-куни ўтди. Асосий маълумотлар:
- «Росстат» қашшоқлик даражаси тарихий минимумга пасайгани ҳақида ҳисобот берди. Бу уруш қатнашчилари учун тўловлар билан боғлиқ бўлиши мумкин.
- Москва биржасидаги савдолар вақтида евро курси 2022 йил 22 апрелидан буён илк бор 81 рублга кўтарилди.
- Тадқиқотчи журналистлар аниқлашича, Россияда давлат компаниялари ходимлари ва мансабдор шахслардан хорижга чиқиш паспортлари олиб қўйилмоқда.
- CNN маълумотига кўра, Россия Украинада қўлга киритилган НАТО қуролларининг бир қисмини Эронга юборган.
- «ЛХР» суди украиналик ҳуқуқ ҳимоячиси, уруш давомида асир тушган Максим Буткевични 13 йил муддатга озодликдан маҳрум этди.
- Украина президенти офисидагилар мамлакат қуролли кучлари қарши ҳужумни май ойида бошлашини айтишди.
- Харкив ва Житомир Россиянинг 9 март кунги ёппа ракета зарбалари оқибатида қисман электр таъминотидан узилган.
- Белгия голодоморни украин халқи геноциди деб тан олди.
Богородичное қишлоғидаги кечув жойида портлатилган кўприк
Богородичное — Донецк областидаги қишлоқ бўлиб, Шимолий Доннинг ўнг соҳилидаги Святогорск шаҳридан етти километр масофада жойлашган. Россиянинг кенг кўламли босқинига қадар Богородичноеда 800 нафар атрофида аҳоли яшаган. 2022 йил баҳорида қишлоқ ҳудудида шиддатли жанглар кечган, ёзда Россия армияси ушбу аҳоли яшаш манзилини босиб олган. 11 сентябр куни украин ҳарбийлари қарши ҳужум давомида ушбу қишлоқни озод этишади. FreeDOM телеканали маълумотига кўра, ҳозирда Богородичноеда бирорта бутун бино қолмаган, отишмалар оқибатида маҳаллий черков ҳам шикастланган. Богородичноени «арвоҳ қишлоқ» деб аташади — маҳаллий аҳолининг деярли барчаси босқинга қадар бу ерни тарк этганди, аммо бир неча киши ўз уйларида қолган.

Ihor Tkachov / AFP / Scanpix / LETA
























