Украинада урушнинг 381-куни ўтди. Асосий маълумотлар:

  • Украина мудофаа вазири Олексий Резниковнинг маълум қилишича, кенг кўламли уруш бошланганидан буён Россия қўшинлари Украина бўйлаб қарийб 7,5 млрд долларлик 821 та қанотли ва баллистик ракеталар учирган.
  • «Медиазона» ва BBC очиқ манбалар орқали урушда ҳалок бўлган 16 774 нафар россиялик ҳарбий ўлимини тасдиқлади.
  • «Вагнер» ХҲК ёлланма жангчилар ёллаш бўйича марказлар очилгани ҳақида хабар берди. «Тайги.Инфо» маълумотига кўра, Сибирда улар мактаблар ва спорт клубларида жойлашган.
  • Евроиттифоқ Европа маҳсулотлари импортини оширган мамлакатлардан бу маҳсулотлар Россияга етиб бормаслигини синчковлик билан назорат қилишни сўради.
  • Санкт-Петербургда «Все свободны» китоб дўкони витринасига ўқ узилди. Унга шундай ёзилганди: «Миру — мир» (Дунёга тинчлик).
  • Буюк Британия Олимпиаданинг йирик ҳомийларини Халқаро олимпия қўмитасига босим ўтказиб, Россия ва Беларус спортчилари Париждаги ўйинларда иштирок этишига йўл қўйилмаслигини таъминлашга чақирди.
  • Украина Россия букмекерлик идораларига санкция қўллади.

Бахмутга йўлдош шаҳар — Часив Яр ўққа тутилиши оқибатлари

Часив Яр — Бахмутдан ғарбдаги кичикроқ шаҳар бўлиб, 2022 йил февралига қадар бу ерда 12 минг атрофида одам яшаган. 2022 йил июлида шаҳар Россия кучлари томонидан ёппасига ўққа тутилганди: маҳаллий ётоқхона биноси қисман вайрон бўлган, яна бир қанча бинолар шикастланганди, бу зарба оқибатида, BBC хабарига