Энг яхши талабалар Европа ва АҚШда амалиёт ўтайдилар, шунингдек, IТ-маҳсулотларини ишлаб чиқиш бўйича жаҳон етакчиларидан бири бўлган EPAM компаниясидан иш таклифларини оладилар.
IТ Park University — гибрид таълим шаклига эга, юқори технологияли рақамли университетдир. Университет Президент Шавкат Мирзиёев топшириғига биноан, халқаро миқёсдаги юқори малакали кадрлар тайёрлаш мақсадида ташкил этилган. IТ ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги қошидаги IТ Park ва EPAM халқаро компанияси университет асосчилари бўлишди.
«IТ Park University 20 йиллик тажрибага эга янги университетдир. У ўтган йили очилган бўлса-да, аммо ўқув дастурлари EPAM'нинг энг яхши таълим қарорларига асосланган. Компания 20 йилдан буён бутун дунё бўйлаб талаб юқори бўлган IТ-мутахассисларини тайёрлаб келмоқда.
Бизда аллақачон бошқа университетлар талабалари, илғор дастурлар бўйича халқаро жамоаларнинг амалиётчи муҳандисларидан билим олиш учун IТ Park University'га кўчирилган ҳолатлар бўлган», — деб таъкидлади Бaҳодир Аюпов.
Талабалар уйда ҳам, университетнинг бутун Ўзбекистон бўйлаб очилган филиалларида ҳам шуғулланишлари мумкин. Шу билан бир қаторда, IТ-мутахассисларининг Тошкент ва вилоятларда ўтказиладиган workshop'ларидан фойдаланиш имкониятига ҳам эга бўладилар.

Талабаларга индивидуал ёрдам IТ Park University'нинг ҳудудий кураторлари томонидан кўрсатилади, улар юзага келган муаммоларни ҳал қилишда ёрдам беришади. Кўпинча талабалар уларга ўқув жараёнига оид масалалар ечими бўйича, ота-оналар эса фарзандларининг академик натижалари таҳлили ва карьера йўлларини аниқлаш учун мурожаат қилишади.
Исмоилова Раҳима, талаба, Хоразм

«Ўтган йили IТ Park University'га ўқишга кирдим. Онлайн таълим қулай формат. Мени уйдан кетишимга, оиламга эса Тошкентда турар жой ижараси учун қўшимча харажатларни кўтаришига тўғри келмади. Ундан ташқари, пойтахтда яшаш нархи менинг она шаҳримникига нисбатан қимматроқ.
Ота-онам мен бегона шаҳарда ёлғиз яшаяпти деб ташвишланиб ўтиришмайди. Улар ўзларини хотиржам ҳис қилаётганларини айтишади, шу билан бирга мен ҳам орзу қилган мутахассислигимни эгаллайман. Келажакда мен сайтлар ва иловалар учун интерфейслар яратиб, Front-end дастурчиси сифатида ишлашни режалаштиряпман. Рақамлаштириш тезлигини ҳисобга олсак, бу мутахассислик талабгир ва яхши ҳақ тўланадиганлигича қолади».


















