Тез орада мамлакатда узоқ дам олиш кунлари ва муқаддас Рамазон ойи бошланади. Байрам дам олиш кунларига яна бир неча кун қўшиб, таътил олиш ва унутилмас саёҳатга жўнаб кетиш мумкин.
Кўплаб курортларда денгиз сувини қуёш нурлари иситмоқда, жазирама ҳарорат йўқ, сайёҳлар кам, ва энг муҳими – дам олиш нархи ҳатто энг етакчи меҳмонхона ва виллаларда яшаганда ҳам ёқимли бўлади.
Asialuxe Travel компанияси муқаддас Рамазон ойида ўзбекистонликлар жўнаб кетиши мумкин бўлган энг яхши йўналишларни таклиф қилмоқда.
Саудия Арабистони

Дунё мусулмонлари учун энг аҳамиятли ҳодисалардан бири – муқаддас Рамазон ойи бошланишига саноқли кунлар қолди.
Ушбу кунларни Asialuxe Travel ва Uzbekistan Airways компанияларининг Тошкент – Жидда – Тошкент йўналишидаги блоклари шарофати билан муқаддас Макка ва Мадинада ўтказиш мумкин.
Маълум бир кунлар ёки бутун ойни муқаддас заминда рўза тутиб ва дуо қилиб ўтказиш имкониятига ҳеч нарса тенглаша олмайди.
Тўғридан тўғри рейслар бутун март ва апрель ойларида амалга оширилади.
Тошкентдан энг яқин учиб кетиш саналари: 18, 21, 23 март
Тур нархи: 15,9 млн сўмдан бошлаб
Анталия

Туркия курортларининг юраги қишки танаффусдан уйғонмоқда ва дам олишнинг ёзги концепциясига ўтмоқда.
Денгиз ҳавоси, майин қуёш, идеал намлик, меҳмонхоналардаги иситилувчи бассейнлар, ва албатта ҳатто энг ҳашаматли меҳмонхоналарда яшаш учун ёқимли нархлар – ҳайратланарли дам олиш формуласидир.
Барча меҳмонхоналарда рўза тутаётганлар учун бошқа дам олувчилардан алоҳида саҳарлик ва ифторлик таклиф қилади. Егуликлар хонага ҳам олиб бориб берилиши мумкин.

















