Эндиликда Наманган вилоятидаги 4 минг нафарга яқин мактаб ўқувчилари Payme фойдаланувчиларининг донатлари шарофати билан замонавий шахсий компьютер (ШК)лар билан таълим олишлари мумкин.
2022 йилнинг декабрида Payme компанияси турли ижтимоий миссиялар ишга тушириладиган Payme Mahalla платформасини йўлга қўйди. Фойдаланувчилар ўтказма ва тўловлар орқали тўпланган баллар эвазига жамиятда турмуш фаровонлигини яхшилашга ўз ҳиссаларини қўшишлари мумкин. Муҳим ижтимоий вазифалар учун фойдаланувчиларни бирлаштириш лойиҳани мақсади бўлди.

Лойиҳа доирасида аллақачон иккита муҳим миссия муваффақиятли якунланди. Биринчиси – Қорақалпоғистон мактабларини замонавий компьютерлар билан жиҳозлаш. Фойдаланувчилар буни икки кун ичида уддалашди.
Иккинчи миссия эса Наманган вилоятининг олис ҳудудларидаги мактабларни замонавий техника билан жиҳозлаш эди. Бу лойиҳа жорий йил 24 феврал куни ишга туширилди.

Иккинчи миссия натижалари
Иккинчи миссияни амалга оширишга маиший техника ва электроника дўконларининг энг йирик тизимларидан бўлмиш Техномарт, шунингдек, Payme Mahalla платформасидаги биринчи лойиҳани амалга оширишда ҳам иштирок этган ONA жамоат фонди кўмаклашди.
Янги миссия ишга тушгани тўғрисидаги эълон қилингач уч кун ичида Наманган вилоятидаги мактаблар учун зарур 500 млн балл тўплашга муваффақ бўлинди. Лойиҳада тахминан 6 минг нафарга яқин фойдаланувчи иштирок этди, улар 12 мингта бадални ўтказдилар. Яъни ҳар бир иштирокчи ўртача икки марта баллари билан бўлишишди.
Якунда, керакли сонда баллар тўпланганидан сўнг, компьютерлар харид қилиниб, Наманган вилоятига жўнатилди. Payme ва техномарт фойдаланувчиларининг фаоллиги туфайли Наманганлик мактаб ўқувчилари сифатли таълим олиш учун яна бир имкониятга эга бўлдилар.

Миссия учун ҳудуднинг олис туманларидаги 4 та мактаб танлаб олинди, у ерда тахминан 1,5 минг нафар ўқувчига 17 йил илгари ишлаб чиқарилган 15 та амалда ишламайдиган компьютер ажратилган экан. Энди эса ушбу мактабларда ўқувчилар учун IT-тўгараклар очиш режалаштирилмоқда.


















