Спорт | 10:24 / 20.03.2023
33340
1 дақиқада ўқилади

Осиё чемпиони бўлган Ўзбекистон ёшлар жамоасига автомобиллар совға қилинади

Осиё кубоги U20 турнирида ғолиб бўлган Ўзбекистон ёшлар жамоаси аъзоларига автомобил совға қилинадиган бўлди.

Фото: Tribuna.uz

Tribuna.uz сайти манбаларига кўра, бугун, 20 март куни «Бунёдкор» стадионига «Gentra Lacetti» русумли янги автомашиналар келтирилган. Автомобиллар Президент совғаси сифатида Осиё чемпионларига топширилиши кутилмоқда.

Тадбир бугун, 20 март душанба куни «Бунёдкор» ўйингоҳида расмийлар, ОАВ ва мухлислар иштирокида ўтади.

Эслатиб ўтамиз, Равшан Ҳайдаров мураббийлигидаги Ўзбекистон ёшлар жамоаси Осиё кубоги U20 финалида Ироқ ёшлар жамоасини мағлуб (1:0) этиб, қитъа чемпионига айланди. ЖЧ-2023га йўлланма олган ёшлар жамоасини қўллаб-қувватлаш учун финалга ташриф буюрган Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев бош совринни топширган эди.

Усмон Ибодов
Тайёрлаган Усмон Ибодов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид