Ўзбекистон | 18:11 / 21.03.2023
13067
1 дақиқада ўқилади

Қозоғистонда ишлаётган ўзбекистонликлар сони маълум қилинди

Бу мамлакатда расман 769 нафар ўзбекистонлик меҳнат қиляпти.

Фото: AP

2023 йил 1 март ҳолатига кўра, маҳаллий ижро ҳокимияти органларининг рухсатномаларига кўра, Қозоғистонда 13 403 нафар чет эл фуқароси меҳнат қилмоқда. Бу ҳақда Tengritravel хабар берди.

«Қозоғистонда хорижлик ишчи кучидан фойдаланаётган 1640 нафар иш берувчи мавжуд», дейилади ҳисоботда.

Қайд қилинишича, 769 нафар ўзбекистонлик Қозоғистонда расман меҳнат қилмоқда - бу бешинчи кўрсаткич.

Меҳнат мигрантларининг келиб чиқиш мамлакатлари:

- Хитой - 3411 киши;

- Ҳиндистон - 1685 киши;

- Туркия - 1523 киши;

- Буюк Британия - 1073 киши;

- Ўзбекистон – 769 киши.

Иқтисодий фаолият турлари бўйича хорижий фуқаролар энг кўп қуйидаги соҳаларда ишламоқда:

- қурилиш – 5494 киши, 41 фоиз;

- кончилик ва карьерларни қазиш - 1455 киши, 11 фоиз;

- касбий, илмий ва техник фаолиятда – 995 нафар, 8 фоиз;

- саноат – 889 киши, 7 фоиз;

- қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалигида – 641 киши, 5 фоиз.

Мавзуга оид