Япония ҳукумати раҳбари президент Володимир Зеленский билан учрашишни режалаштирмоқда. Ташриф ҳақида аввал хабар берилмаган.
Бундан олдин Япония Россияга қарши санкцияларни кенгайтирганди.
22 жисмоний шахс ва учта ташкилот - "Иркут" самолёт ишлаб чиқарувчи компанияси, "Авангард" Москва машинасозлик заводи ва "КамАЗ" активлари музлатилди.
Россия Федерациясига роботлар, радиоактив материаллар, шунингдек, ядровий иншоотлар, нефть ва табиий газни қидириш ускуналари экспорти тақиқланди.
Бундан ташқари, рўйхатга портловчи моддаларни аниқлаш учун ускуналар, портатив генераторлар, лазерли пайвандлаш машиналари киритилди.
Россияга вакциналар ва тиббий асбоб-ускуналарни сотиш тақиқланди. Экспорт чекловлари 49 та ташкилотга таъсир қилган.









