
Берлиндаги Россия-Евросиё Карнеги маркази биринчи директори Александр Габуев Bloomberg нашрига янги шароитларда Хитой валютасининг кейинги истиқболлари ҳақида сўзлаб берди.
Хитойнинг Россия бозорига таъсири янада кучайиб бормоқда. Москва биржаси тарихида илк марта Хитой юани энг кўп сотилаётган валюта сифатида АҚШ долларини ортда қолдирди. Ўтган ойда юан бозордаги улушини савдо ҳажмининг қарийб 40 фоизига яқинлаштирди.
Бу ҳол нечоғлик эътиборга молик бўлмасин, молия бозорларида умумқабул қилинган фикрларга кўра, токи Хитой ўз валютасини тўлиқ конвертланадиган қилмас экан, у доллар ва евро билан жаҳон валютаси сифатида баслаша олмайди. Бу фикрга қўшилмаслик қийин, SWIFT маълумотлари ҳам халқаро тўловларда 2016 йилдан буён Хитой валютаси Халқаро валюта фондининг махсус қарз ҳуқуқларига қўшилганидан сўнг ҳам юан улуши ўртача ўсишга эришганини кўрсатмоқда.
Бироқ, минтақа бўйича олиб қаралганда, юаннинг халқаролашуви жуда мураккаб манзарани яратади. Кремлнинг Украинадаги уруши ва ғарб давлатларининг Россияга нисбатан санкциялари туфайли хитой юани шимолий Евросиёда етакчилик қилувчи валюта бўлиши мумкин бўлган йўлга тушиб олди.
Владимир Путин қўшни давлатга кенг миқёсда ҳужум қилгач, валюта борасидаги қийинчиликлар бозор мантиғи кўп ҳолда геосиёсатдан устун келишини намойиш этиб берди. Кремл томонидан 2014 йилда Қрим аннексия қилингач, Россия иқтисодиётини доллардан халос этиш ҳам силлиқ кечмади. Москва маҳаллий компанияларни Хитой билан савдо-сотиқда рубл ва юандан фойдаланишга чақирди. 2017 йилда АҚШ Конгресси Америка рақибларига қарши санкциялар воситасида курашиш тўғрисида қонун қабул қилгач, Россия Марказий банки ўз валюта захиралари тузилмасини жиддий тарзда қайта кўриб чиқишга буюрди. Халқаро активларнинг 15 фоизи юанга

















