Ўзбекистон | 16:50 / 22.03.2023
7142
2 дақиқада ўқилади
Реклама

Payme халқаро Global Economics Awards томонидан “Энг яхши провайдер” деб топилди

Фото: Payme

Дубайда бўлиб ўтган тақдирлаш маросимида Payme Британиянинг The Global Economics Limited молиявий нашриёти томонидан 2022 йилдаги «Рақамли тўлов хизматларининг энг яхши провайдери» деб тан олинди.

Дубайда Global Economics Awards мукофотини топшириш маросими бўлиб ўтди. Унда ўзларининг минтақавий ва глобал иқтисодиётда энг яхши меҳнат маданиятини яратиш учун бутун куч-ғайратини сарфлайдиган бизнес-корхоналар мукофотланади. Global Economics Awards дастури ғолибларининг қатъиятли ва нуфузининг тимсоли бўлиб хизмат қилади ва компанияларга нисбатан рағбатлантириш ва ишончни мустаҳкамлашга йўналтирилган.

Payme йилдан йилга такомиллашиш ҳамда фойдаланувчиларининг турмушини яхшилаш учун хизматлар тақдим этиш устида ишлашда давом этмоқда. Бугунга келиб эса рақамли хизматларни етказиб берувчи бу компания маҳаллий фойдаланувчиларнинг ишончи ва халқаро дастурларнинг мукофотлари кўринишида фаолиятининг мевасидан баҳраманд бўлмоқда. The Global Economics Limited версияси бўйича 2022 йилдаги «Рақамли тўлов хизматларининг энг яхши провайдери» деб тан олиниши шундай мукофотлардан бири бўлди.

«Payme ушбу нуфузли мукофотдан фахрланади. Бу тўловларнинг инновацион ечимларини ва мижозларга мўлжалланган ёндашувни тақдим этиш борасидаги интилишимиздан далолат беради. Маҳсулот ва хизматларимизнинг ишончлилигини тан олувчи фойдаланувчиларимиз бизга юксак даражада содиқ бўлиб келишмоқда», – дeб таъкидлашди компанияда.

Келгусида финтех-компания тўлов тизимлари ва электрон тижоратни такомиллаштиришга куч сарфлашни режалаштирмоқда. Payme ишлаб чиқувчиларининг жамоаси хизматларни ривожлантиришнинг аввалдан белгиланган йўналиши – истеъмолчиларга янги тўлов имкониятларини таклиф қилиш, миқёсидан қатъи назар кундалик молиявий масалаларни ҳал этишда устунлик тақдим этиш йўлидан олға бормоқда.

Реклама

Мавзуга оид