Ўзбекистон | 16:00 / 24.03.2023
11715
1 дақиқада ўқилади

6 кишининг ўлимига сабаб бўлган ЙТҲда йўл қурилиш ташкилоти раҳбари айбланмоқда. Иш судда кўрилади

Андижон вилояти Бўстон туманида автобус ва ISUZU юк машинаси ўзаро тўқнашиб кетганди. Тергов давомида қурилиш ташкилоти йўл белгиларини ўрнатишда белгиланган тартиб меъёрларини бузгани аниқланган. 

Фото: KUN.UZ

2022 йилнинг 26 ноябрь куни соат 9:30ларда халқаро А373-магистрал йўлининг Бўстон туманидан ўтган 391-километрида ўлим билан боғлиқ ЙТҲ содир бўлганди. ЙТҲда автобус ва ISUZU юк машинаси ўзаро тўқнашиб кетган, бунинг оқибатида воқеа жойида 3 киши, шифохонада яна 1 киши вафот этганди.

“Daryo”нинг ёзишича, Андижон вилояти прокуратурасида бўлиб ўтган матбуот анжуманида ЙТҲ оқибатида 6 нафар фуқаро вафот этгани маълум қилинган. Таъкидланишича, ҳолат юзасидан йўл қурилиш ташкилоти раҳбари ва ташкилотнинг бир нафар иш юритувчисига нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

Тергов давомида қурилиш ташкилоти йўл белгиларини ўрнатишда белгиланган тартиб меъёрларини бузгани аниқланган. Ҳозирда иш якунланиб, судга юборилган.

Автобуснинг ISUZU юк машинаси билан тўқнашувига йўлнинг қарама-қарши томонига ўтиб ҳаракатлангани сабаб бўлган. Йўлдаги таъмирлаш ишлари туфайли транспорт воситалари ҳаракати қарама-қарши томондан ташкил этилган, бунда ЙҲХХ билан келишилмаган.

Руслан Сабуров
Тайёрлаган Руслан Сабуров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид