Зеленский: Украина Қуролли кучлари ҳозирча қарши ҳужумга ўта олмайди
Украина қурол-яроғ ва ўқ-дорилар йўқлиги сабабли ҳозирча қарши ҳужумга ўтиб, босиб олинган ҳудудларни озод қилишни бошлай олмайди, деди Володимир Зеленский Япониянинг Yomiuri Shimbun нашрига берган интервьюсида.
«Биз ҳамкорларимиздан ўқ-дорилар келишини кутмоқдамиз. Ҳозирча бошлай олмаймиз», - деди давлат раҳбари ва мамлакат шарқида вазият оғирлигича қолаётганини қўшимча қилди - Россия кучлари ҳар куни Украина Қуролли кучларидан уч баробар кўп ўқ-дори ишлатяпти.
Зеленский, шунингдек, Украина иттифоқчилардан қўшимча ёрдамга, жумладан, ўқ-дорилар ва қирувчи самолётларга муҳтожлигини таъкидлади.
Бундан олдин Америка урушни ўрганиш институти (ISW) Россия ахборот майдонида нуфузли шахсларнинг Украинанинг эҳтимолий қарши ҳужуми ҳақидаги баёнотлари тобора кўпроқ янграётганини маълум қилганди.
24 март куни Россия Хавфсизлик кенгаши раҳбари ўринбосари Дмитрий Медведев Киевнинг ҳужум операцияларига тайёрланаётганини маълум қилди. «Бизнинг бош штабимиз буни ҳисобга олиб, қарорларини тайёрламоқда», деди у давлат матбуотига берган интервьюсида.
Бир кун олдин, 23 март куни «Вагнер» хусусий ҳарбий компанияси эгаси Евгений Пригожин Украинанинг кенг кўламли қарши ҳужуми режалари ҳақида гапирганди.
Мавзуга оид
22:44 / 13.11.2024
Трамп маъмуриятида Украина бўйича махсус вакил бўлади — ОАВ
21:24 / 13.11.2024
Кураховодаги украин гарнизони қуршовга тушиши мумкин. Фронтдаги энг мураккаб йўналишлардан бирида нималар бўлмоқда?
18:53 / 13.11.2024
Борис Жонсон Украинага британ ҳарбийлари юборилиши шартини айтди
14:54 / 13.11.2024