“Ўзимнинг келажагимга бефарқ эмасман” – 6 карра Осиё чемпиони
Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юртида “Конституция ўзимизники” шиори остида тарғибот тадбири ўтказилди. Истеъфодаги ҳарбийлар, офицерлар, курсантлар ҳамда чирчиқлик ёшлар иштирок этган тадбирда армрестлинг бўйича 6 карра Осиё чемпиони Азиз Тожиев ҳам қатнашиб, барчани референдумда фаол бўлишга чақирди.
“Янгиланаётган конституциянинг 48-моддаси кўпчилик спортчилар қатори мени ҳам хурсанд қилди. Бу моддада давлат жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш учун шарт-шароитлар яратиши белгилаб қўйилди. Яқинда Дубай шаҳрида ўтказиладиган Осиё чемпионатида иштирок этаман. Мазкур мусобақада ҳам ғолиб бўлиб, юртимизга ёруғ юз билан қайтаман ҳамда 30 апрел куни референдумда қатнашаман. Ўзимнинг келажагимга бефарқ эмасман”, — дея таъкидлади Азиз Тожиев.
Тарғибот тадбирида истеъфодаги ҳарбий Чирчиқ олий танк қўмондонлик муҳандислик билим юрти курсанти Жамшид Хидиров, истеъфодаги полковник Абубакир Наврўзов, 2000 йил Сариосиё воқеаларида вафот этган ҳарбий хизматчи Нариман Абкелямовнинг турмуш ўртоғи, кичик сержант Луиза Абкелямова ҳам ҳарбий хизматчиларга яратилган имкониятлар ҳақида гапириб, барчани референдумда фаол иштирок этишга чорлади.
Тарғибот тадбирлари республиканинг барча ҳудудларида бўлиб ўтмоқда.
Тавсия этамиз
Ҳиндистон ва Покистон: кимнинг армияси кучлироқ?
Жаҳон | 19:21 / 09.05.2025
Мафкуралар кураши: 9 май аслида қандай кун?
Ўзбекистон | 14:22 / 09.05.2025
Қатиқ, мураббо ва ядро қуроли. Путин янги филмда нималар деди?
Жаҳон | 21:59 / 06.05.2025
Автомобил импортига экосертификат – утилизацияга қўшимча “бонус”ми?
Ўзбекистон | 20:34 / 06.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ўзбекистон Британия билан меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорликни кенгайтиради
Ўзбекистон | 13:44
-
ЕИ Киевга РФ активларидан тушган фойдадан мудофаа учун 2 млрд евро ажратди
Жаҳон | 13:36
-
Ўзбекистон-Словакия ҳукуматлараро комиссияси биринчи йиғилиши бўлиб ўтди
Иқтисодиёт | 13:25
-
ҲАМАС озод қилган америкалик аскар, тарқатиб юборилган курдлар партияси ва Хитой билан савдо урушини музлатган АҚШ – кун дайжести
Жаҳон | 13:23
Мавзуга оид

21:49 / 26.02.2025
Трамп тарафдорлари Конституцияни ўзгартиришни режалаштирмоқда

18:14 / 11.12.2024
Конституциявий суд прокурорларнинг иккита ваколатини бекор қилишга чақирди

15:38 / 10.04.2023
“Санъаткор учун “запрет” деган мудҳиш тушунча бор эди” — Озода Нурсаидова

13:04 / 10.04.2023