Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2022 йилда Қирғизистон чегарасини 4,3 миллион ўзбекистонлик кесиб ўтгани маълум бўлди
Бу 2021 йилга нисбатан қарийб 2 баробар кўп.
Фото: KUN.UZ
2022 йил охирида Қирғизистон чегарасини 7,6 миллион хорижий фуқаро кесиб ўтган. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълумотларига таяниб 24.kg хабар берди.
2021 йилга нисбатан бу кўрсаткич икки баробарга ёки 3,6 миллион кишига ошган. 2020 йилга нисбатан чегарадан ўтишлар сони уч баробардан кўпроққа ошган.
Қирғизистон чегарасини энг кўп Ўзбекистон фуқаролари кесиб ўтган – 4,3 млн киши. Бу 2021 йилга нисбатан 2,3 млн кишига кўпдир. Иккинчи ўринда Қозоғистон. Ўтган йили Қирғизистон чегарасини 1,8 млн қозоғистонлик кесиб ўтган, бу 2021 йилга нисбатан 3,4 баробар кўпдир. Чегарани кесиб ўтишлар сони бўйича учинчи ўринда Россия – 649,9 минг киши (2021 йилга нисбатан ўсиш – икки баравар).
Мавзуга оид
22:18 / 25.04.2026
Қирғизистоннинг иккита банки Евроиттифоқ санкциясига учради
18:39 / 23.04.2026
Қирғизистон илк марта Европа Иттифоқининг санкцияларни четлаб ўтишга қарши курашиш механизмига тушди
18:13 / 22.04.2026
2025 йилда қарийб 8 минг ноқонуний мигрант ҳалок бўлди ёки бедарак йўқолди – БМТ
20:50 / 17.04.2026