«Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида»ги президент қарори қабул қилинди.

Унга кўра, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги иштирокчи-давлатлари сайлов органлари раҳбарларининг Маслаҳатлашув кенгашини ташкил этиш тўғрисидаги Битим тасдиқланди.

Мазкур битим 2022 йил 14 октябрь куни Остона шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги иштирокчи-давлатларининг Давлат раҳбарлари кенгаши йиғилишида имзоланган эди.

Марказий сайлов комиссияси мазкур халқаро шартномани амалга ошириш юзасидан масъул ваколатли орган ҳисобланади.